Хитойнинг Huawei ва China Unicom компаниялари ҳамкорлигида дунёдаги биринчи 10Г интернет тармоғи ишга туширилди. Бу ҳақда Mydrivers хабар берди.

Тармоқ 50Г PON технологиясига асосланган бўлиб, Сюнъан туманида ишга туширилган. Юклаб олиш — 9834 Мбит/с, узатиш — 1008 Мбит/с, кечикиш эса атиги 3 миллисекундни ташкил этади. Оддий ҳисоб-китоб шуни кўрсатадики, 8К сифатидаги 90 гигабайтли фильмни энди 72 сонияда юклаб олиш мумкин. Бунинг учун оддий гигабитли тармоқ тахминан 12 дақиқа вақт олади.
Илгари 4K форматдаги фильмни юклаб олиш бир неча дақиқа вақт оларди, ҳозир эса бу жараён атиги бир неча сония давом этади. Энг ҳайратланарлиси шундаки, уйда бир вақтнинг ўзида бир нечта смарт-қурилмалардан фойдаланилганида ҳам тармоқ барқарор ишлади. 8К видеоларни дарҳол кўриш, 4K мониторинг, юқори тезликдаги булутли киберспорт ўйинлари ва “ақлли уй” тизимлари узлуксиз ва муаммосиз ишлади, дейди фойдаланувчилардан бири.
2025 йил январь ҳолатига кўра, Хитойда 4,25 миллионта 5G базавий станцияси ўрнатилган — бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Изоҳ (0)