• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Сергелидаги хусусий мактаб ўқувчиси калтаклангани айтилмоқда. Шифокорлар ўқувчига бош мия жароҳати ташхисини қўйган

    Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги хусусий мактаб ўқувчиси шу мактабда ишловчи тўгарак раҳбари томонидан калтакланган. Бу ҳақда “Дарё”га калтакланган боланинг яқинлари хабар берди. 

    Маълум бўлишича, воқеа 2025 йилнинг 4 апрель куни содир бўлган. 

    Фото: Видеодан кадр
    Ўғлим Абдуллоҳни Сергелидаги “Мударрис” мактабига ўқишга бергандим. 7-синфда ўқийди. Унинг шахмат устози бор экан, тадбир бўлаётган пайтда у ўғлимни урган. Фарзандим тадбир пайтида синфдоши укасининг мазаси қочиб қолганини айтмоқчи бўлиб, унинг олдига борганида ўқитувчи дастлаб боламнинг бошига урган. Кейин воқеа жойида камера борлиги учун уни камерасиз хонага олиб ўтиб калтаклаган. Ўғлим ўқитувчисининг калтаклаши оқибатида ёпиқ бош мия ички жароҳатини олган. Хусусий клиникада ҳам текширтирдим, айнан шунақа жароҳат чиқяпти, дейди воқеа ҳақида гапирган Шерали Маҳмудов. 

    Мурожаатчининг айтишича, у кеча, 7 апрель куни фарзандини Чилонзор туманидаги республика Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига ҳам олиб борган. 

    16-балницаъда ҳам бош мия ички жароҳати дейишди. Шифокорлар 102 қилишган, ИИБдан ариза олишганди. Аммо натижа йўқ. Шу сабаб кеча, 7 апрель куни Сергели туман прокуратурасига мурожаат қилиб, ИИБ ходимларининг ҳаракатсизлигини айтдим. Шундай бўлса-да, натижа йўқ. Шу боис журналистларга воқеани айтяпман, дейди мурожаатчи. 

    Шерали Маҳмудов “Мударрис” хусусий мактабига бориб, воқеа содир бўлган пайтда камерага тушган видеони олган.

    Мактаб директори шахмат ўқитувчисини ишдан олганини айтганди. Лекин ўқитувчи яна мактабда фаолият юритаётган экан. Директордан нега алдашганини сўраганимда ўзи 8 соат дарси бор эди, шуни ўтиб бериб кетади дейишди, дейди у. 

    “Мударрис” хусусий мактабининг Сергели филиали директори Замира Сулаймонова “Дарё” журналисти билан суҳбатда воқеа калтакланган ўқувчиси ҳақида эканини билгач, дарсда эканини, кейинроқ ўзи қўнғироқ қилишини билдирди. Такрорий қўнғироққа жавоб бермади. Мактабда академик директор сифатида фаолият юритувчи Соҳибхон Ибрагимовнинг маълумот беришича, воқеадан сўнг шахмат тўгараги раҳбари ишдан олинган. Мактаб директорига ҳайфсан берилган. 

    Видеони кўрганимда шахмат тўгараги раҳбарининг бола бошига бир марта урганини кўриб, унга мактабда жой йўқлигига амин бўлдим. Тан олиш керак тўгарак раҳбари анча тажрибали, намунали ходимлардан бири эди. Яхши кадрдан айрилиш мактаб учун ҳам ёмон. Бироқ педагогга хос бўлмаган хатоси унинг шу яхши томонларини ҳам ёпиб кетди. Уни ишдан олдик. Мактаб директорига ҳам шундай ҳолатга эътиборсизлик қилгани учун ҳайфсан бердик, дейди мактаб масъули.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    8 апрел, 17:06   Изоҳ (0)   7907
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#Сергели#ўқувчи#ўқитувчи#шифохона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.