• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Космик эранинг бошланиши учун муҳим синов: америкалик учувчи қандай қилиб 31 км баландликдан Ерга сакраган эди?

    1960 йилда америкалик ҳарбий учувчи Жозеф Киттинжер стратосферага чиқади ва 31,3 км баландликдан Ерга сакрайди. Ўшанда унинг тезлиги соатига қарийб минг километрга етади ва Жозеф ҳушини йўқотади. Ер сатҳига 5 500 метр қолганда унинг парашюти автоматик очилади. Кейинчалик Жозефнинг рекордини бошқалар янгилашади. Бироқ у стратосферадан Ерга сакраган биринчи инсон сифатида тарихда қолади.

    Бундан бир неча кун олдин австриялик таниқли скайдайвер Феликс Баумгартнер 56 ёшида вафот этди. У 2012 йилда стратосферанинг энг юқори қисмидан, космос билан чегарадан Ерга сакрашни амалга оширган ва рекорд ўрнатган эди.

    Гарчи стратосферадан Ерга сакраш бўйича Феликс рекордчи ҳисобланса-да, бу ишни биринчи бўлиб у эмас, америкалик ҳарбий учувчи Жозеф Киттинжер бошлаб берганди. Киттинжер стратосферадан 1960 йилда сакраган ва айнан унинг парвози фазони ўзлаштириш учун амалга ошириладиган парвозлар учун муҳим синов бўлганди.

    Инсоният фазога илк бор 1961 йил 12 апрелда парвоз қилган ва у совет фуқароси Юрий Гагарин эди. 1950 йилларнинг охирларида фазога инсон учириш учун ҳаракатлар бошланар экан, парвоз бўйича масъул бўлган кишиларни бир муаммо ўйлантирарди.

    У ҳам бўлса инсон космик кема билан фазога чиққанда вазнсизлик ҳолатида махсус кийимлар унинг танасини асрай олармикан? Фазогирларни тайёрлаш жараёнида уларнинг кийимлари махсус хоналарда, вазнсизлик ҳолатларида синовдан ўтказилади. Бироқ атмосферадан юқорида вазият қандайлиги инсоният учун номаълум эди.

    Ана шундай вазиятда америкаликлар жиддий бир синов ўтказишади ва шундан сўнг барча хавотирлар арийди. Америкалик учувчи Жозеф Киттинжер махсус кийим кийган ҳолда Ер сатҳидан 30 километрдан баландроқдан пастга сакрайди ва соатига қарийб 1 000 км тезликда пастга тушади. Сўнг ерга яқинлашганда парашютни очади.

    Шу синовда махсус кийимлар ҳатто соатига 1 000 км тезликда ҳаракатланганда ҳам чидаши маълум бўлади ва шундан сўнг фазога инсонни учириш йўлидаги ҳаракатлар тезлашади.

    Кейинчалик бошқалар Жозефнинг рекордларини янгилашди. Бироқ у фазодан ерга махсус техникаларсиз учиб тушган биринчи инсон сифатида тарихда қолди.

    Маҳоратли учувчи ва рекордлар

    1928 йилда туғилган Жозеф Киттинжер 21 ёшга тўлганда ҳарбий хизматга боради. Унинг учувчиликка бўлган қизиқишини кўрган командирлари Жозефни учувчилар тайёрлаш мактабига юборишади.

    1950 йилда Жозеф учувчилар мактабини тугатади ва Рамштайн авиабазасидаги ҳарбий бўлинмага хизматга боради. Кейинчалик у парвозлар хавфсизлиги бўйича инструктор бўлиб ишлайди.

    Кейинчалик 1950 йиллар охирларида инсонни фазога учириш ҳаракатлари бошланганда Жозеф аэростатлар синовларида иштирок эта бошлайди. 1957 йилда у ҳаво шари билан қарийб 30 км баландликкача кўтарилади.

    Шундан сўнг америкаликлар баландликдан Ерга сакраш синовини ўтказишга қарор қилишади ва номзод сифатида Жозефни танлаб олишади. Тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтгач биринчи синов сакраши санаси белгиланади.

    Жозеф Киттинжер стратосферага чиққан аэростат

    1959 йил 16 ноябрь куни Жозеф аэростат билан 23,3 км баландликка чиқади ва Ерга сакрайди. Ўшанда Жозеф ҳалок бўлиши ҳам мумкин эди.

    Жозеф Ерга сакрагандан сўнг кўп ўтмай унинг мувозанатни сақловчи кичик парашютида носозлик кузатилади ва учувчи Ерга тўғри тушиш ўрнига айлана бошлайди. Ҳолат шу даражага келади-ки, унинг танаси бир дақиқада 120 марта айланади. Шу пайтда у ҳушини йўқотади.

    Ўшанда унинг катта парашюти Ерга яқинлашганда белгиланган вақтда автоматик тарзда очилади ва ҳушини йўқотган Жозеф Ерга эркин тушади.

    Гарчи биринчи парвоз ҳаёт учун хавфли бўлган ҳодиса билан бошланган бўлса-да 1959 йил 11 декабрда Жозеф яна Ерга сакрашни амалга оширади. Бу сафар баландлик 22,7 км эди. Иккинчи сакрашда муаммолар кузатилмайди ва Жозеф эсон-омон Ерга тушади.

    1960 йил 16 август куни Жозеф учинчи сакрашни амалга ошириш учун осмонга кўтарилади. Бу сафар у аэростат ёрдамида қарийб 32 километр баландликка кўтарилади. Сўнг Ерга сакрайди. Бу қарийб Ер атмосфераси билан космик баландлик чегараси эди.

    Жозеф 4 дақиқа 36 секунд давомида пастга соатига 988 км тезликда учиб тушади. Ер сатҳига 5 500 метр қолганда унинг парашюти очилади.

    Ўшанда Жозеф бир нечта рекорд ўрнатади. Жумладан:

    • Ер сатҳидан энг баланд жойдан сакраш;
    • Парашютда энг баланд жойдан сакраш;
    • Фақат мувозанат сақловчи парашют ёрдамида энг узоқ вақт тушиш;
    • Ерга сакрашда энг баланд тезликка эришиш.

    Жозеф мувозанат сақловчи парашютдан фойдалангани учун халқаро авиация федерацияси унинг рекордларини ҳисобга олмаган.

    Феликс Баумгартнер ва Жозеф Киттинжер

    Унинг энг баланд жойдан сакраш рекорди 1961 йилда Макколм Росс ва Виктор Пратер томонидан янгиланади. Бироқ Жозефнинг энг баланд жойдан парашютда сакраш ва энг юқори тезликда тушиш рекордларини 52 йил давомида ҳеч ким янгилай олмайди. Фақат 2012 йилда австриялик Феликс Баумгартнер уларни янгилайди.

    Кейинги синовлар ва Вьетнам уруши

    Жозеф стратосферадан сакрагандан сўнг энди америкаликлар бошқа синов ўтказишга қарор қилишади. Бу сафар Жозеф бир муддат баландликда туриб бериши керак эди.

    1962 йил 13 декабрь куни у астроном Уилям К. Уайт билан бирга аэростатда 25 км баландликка чиқишади. Сўнг ўша ерда 18 соат вақт ўтказишади. Бу пайтда америкаликлар унинг танасидаги ўзгаришларни кузатиб туришади. 14 декабрь куни у шериги билан пастга қайтиб тушади.

    1960 йилларнинг биринчи ярмида Ҳиндихитой ярим оролида жойлашган Вьетнамда социалистик ва капиталистик тузум тарафдорлари ўртасида уруш бошланади. Ўшанда АҚШ советлар Вьетнамда социалистик тузум ўрнатишини олдини олиш учун бу давлатдаги содир бўлаётган фуқаролар урушига аралашади.

    Вьетнамга кўп сонли АҚШ ҳарбийлари киритилади ва улар мамлакат жанубида жойлашган кучларга ёрдам бера бошлайди. Ўша пайтда Жозеф кўнгилли равишда Вьетнамга боради ва бир муддат ҳарбий ҳаракатларда қатнашгач ортга қайтади. Кўп ўтмай у яна урушга қайтади. Шу тариқа у Вьетнам урушида уч марта кўнгилли сифатида иштирок этади.

    Жозеф Киттинжер Вьетнам урушида

    Жозеф Вьетнамда асосан McDonnell Douglas томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий самолётлардан фойдаланади ва қарийб 500 марта жанговар парвозларни амалга оширади.

    У Вьетнамга учинчи марта 1971 йилда қайтади ва қирувчи эскадриляларнинг бирига командирлик қилади. 1972 йил 11 май куни Жозеф ва Уилям Рейч Вьетнам шимолида жанговар парвозни амалга ошираётганида уларнинг самолётини шимолликлар уриб туширишади.

    Икки учувчи катапульта қилишади, бироқ узоққа қоча олишмайди ва қўлга тушишади. Шимолликлар уларни Ханой шаҳридаги турмага жойлашади. Жозеф турмадалигида бир марта қочишга уринади ва бироқ бу иш муваффақиятсиз тугайди.

    Жозеф ва Уилям турмада 11 ой ётишгач АҚШ ва Вьетнам Парижда тинчлик сулҳини имзолайди ва шунга кўра икки томон ҳарбий асирларни алмаштиришади. Жозеф ва унинг шериги ана шу жараёнда озод бўлишади. Шундан сўнг Жозеф ҳарбий ҳаракатларда бошқа қатнашмайди ва АҚШга қайтади.

    Кейинчалик Жозеф полковник унвонини олади ва яна бир неча йил армияда хизмат қилгач, 1978 йилда истеъфога чиқади.

    Жозеф Киттинжер армия хизматидан бўшагандан кейин ҳам турли синовларда иштирок этади ва бир нечта рекордлар ўрнатади. Жумладан, 1983 йилда у газ билан тўлдириладиган ҳаво шарида тўхтамасдан 3 221 км масофани учиб ўтади. Унинг бу рекордини ҳалигача ҳеч ким янгилай олмаган.

    Шунингдек, 1984 йилда Жозеф ҳаво шарида ёлғиз ўзи Атлантика океанини кесиб ўтади. Ўшанда у АҚШнинг Мен штатида жойлашган Карибу шаҳридан ҳавога кўтарилади ва Италиянинг Савона шаҳрига қўнади. Ўшанда у 4 кунда 5 700 км масофани учиб ўтади ва бу ҳам ҳанузгача ҳеч ким такрорлай олмаган жаҳон рекорди ҳисобланади.

    Жозеф Киттинжер космосни ўзлаштириш ва авиация ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек Вьетнам урушидаги қаҳрамонликлари учун жуда кўп мукофотларга лойиқ кўрилган.

    Шунингдек, Ораландо шаҳрида Жозеф Киттинжер номида авиация парки очилган. Бу паркда у бошқарган самолётлар ва бошқа техникалар, ҳаво шарлари қўйилган.

    Феликс Баумгартнер ва Жозеф Киттинжер

    Киттинжернинг рекордини 2012 йилда австриялик Феликс Баумгартнер янгилайди. У стратосферага чиқиб 39 км баландликдан Ерга сакрайди. Айтганча, ўшанда Феликсга Жозеф маслаҳатчи бўлади.

    Ҳаёти давомида кўп марта ўлим билан юзма-юз келган ва турли синовлардан омон чиққан Жозеф узоқ умр кўрди ва 2022 йилда 94 ёшида вафот этди.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    25 июл, 15:05   Изоҳ (0)   1069
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жозеф Киттинжер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия ўзининг эҳтимолий рақиби ким бўлишига ишора қилди

    Спорт | 26 июл, 10:45

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.