• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Аббосбек Файзуллаевнинг “Истанбул Башакшеҳир”га трансфери: сиёсат соясидаги клуб, юлдузларсиз юлдуз жамоанинг чемпионлик йўли ҳамда имкониятлар туташган манзара

    Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркия Суперлигаси вакили — “Истанбул Башакшеҳир” билан шартнома имзолаш арафасида. Манбаларнинг хабарига кўра, футболчи Истанбулда тиббий кўрикдан ўтиб бўлди ва трансфер яқин кунларда расман эълон қилинади.

    Бу оддий клуб эмас — у Туркия президенти Режеб Таййип Эрдоғаннинг севимли жамоаси сифатида танилган. Ҳозирда бу жамоа сафида яна бир ўзбекистонлик — Элдор Шомуродов ҳам тўп сурмоқда.

    Foto: “Daryo” / Dilbek Toъrayev
    Фото: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    “ЦСКА” ушбу трансфер эвазига 7,5 миллион евро даромад олади. Бу рақам Москва клуби Файзуллаев учун икки йил олдин тўлаган суммадан қарийб 14 баробар кўп. Трансфер футбол жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. “Истанбул Башакшеҳир” қандай клуб? Унинг тарихий ютуқлари ва ҳозирги ҳолати қандай? Энг асосийси — Файзуллаев бу жамоада ўзини кўрсата оладими? Россиянинг Championat нашри турк футболи эксперти Элвин Керимов билан ушбу саволларга жавоб излади.

    “Истанбул Башакшеҳир” — сиёсий ҳомийлик остидаги жамоа

    Туркия раҳбари Режеб Таййип Эрдоған фаол сиёсий фаолиятидан олдин ҳаваскор футболчи бўлган ва маҳаллий “Касимпаша” фарм-клубида ўйнаган.  У бир вақтлар Туркиянинг энг машҳур клубларидан бири “Фенербаҳче”да тўп суриши мумкин эди, бироқ жамоадаги мураббийнинг алмашиши туфайли бу трансфер амалга ошмаган.

    Кейинчалик президент “Фенербаҳче”га ҳомийлик қилишга уриниб кўрди, бироқ жамоа мустақиллигини сақлаб қолишни ва давлатга қарам бўлмасликни истади. Шундан сўнг у камтар ва мухлислари кўп бўлмаган “Истанбул ББ” клубини танлаб, уни сиёсий ва молиявий қўллаб-қувватлашга қарор қилди. 2014 йилда клуб “Истанбул Башакшеҳир” номи билан қайта ташкил қилинади.

    Foto: Avatars
    Фото: Avatars

    Клуб президенти — Эрдоғаннинг қудаси, бошқарувни эса президентнинг ўғли норасмий тарзда олиб боради. Расмий ранглар — тўқ кўк ва тўқ сариқ — Эрдоған етакчилик қилаётган партия рангларига мос. Асосий ҳомий — соғлиқни сақлаш вазирининг клиникаси “Medipol”.

    Элвин Керимов: Илгари бу клуб Суперлиганинг ўртамиёна жамоаси эди, аммо сиёсий қўллаб-қувватлаш орқали чемпионликни қўлга киритди ва мунтазам равишда Европа мусобақаларида қатнашмоқда.

    Жамоа ютуқлари ва ҳозирги ҳолати

    “Башакшеҳир” — “Галатасарой”, “Фенербаҳче” ва “Бешиктош” каби гигантлар соясида қолмай, 2019/20 йилги мавсумда Суперлига чемпиони бўлган кам сонли жамоалардан бири. Ўша даврда клуб таркибида Демба Ба, Гаэл Клихи, Эдин Виша каби таниқли футболчилар бўлган. Ҳатто улар “Манчестер Юнайтед”ни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 2:1 ҳисобида мағлуб этишни ҳам уддалашди.

    Foto: Staddoha
    Фото: Stadohha

    Аммо бу ютуқдан сўнг жамоанинг ўйини пасайган. Кейинги мавсумда клуб 12-ўринга тушиб кетди. Сўнгги йилларда эса 4–5-ўринлар билан чекланиб келади, бироқ Конференциялар Лигаси йўлланмасини ҳар мавсум қўлга киритмоқда.

    “Башакшеҳир” Файзуллаев учун трамплин бўла оладими?

    Керимов: Файзуллаев учун бошқа таклифларни кутишдан кўра, шу трансферга рози бўлиш фойдалироқ эди. Клуб таклифи молиявий жиҳатдан ҳам унга, ҳам “ЦСКА”га манфаатли. Истанбул — маданий жиҳатдан Ўзбекистонга яқин шаҳар. Шу боис у ерга туркий давлат вакиллари — Зайнутдинов, Шомуродов каби футболчилар келишмоқда.

    Атан Чағдаш — туркиялик “Мареска”

    “Башакшеҳир” бош мураббийи — 45 ёшли Атан Чағдаш. У илгари “Базел” ва “Бешиктош”да ўйнаган, 2016 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган. У юқори прессинг, тўп назоратига асосланган ва тезкор ҳужумларга урғу берадиган замонавий футбол тарафдоридир.

    Foto: NTVsport
    Фото: NTVSport

    Керимов: Чағдаш Энсо Мареска ишқибози. У қўл остида Файзуллаев анча тажриба тўплайди. Агар “Аланаяспор”да ишлаган йилларини эсласак, унинг жамоаси майдонда тўпни назорат қилиш бўйича рекорд ўрнатган эди. Бу мураббий қўл остида Файзуллаев кўп нарсани ўрганади

    Клубдаги асосий муаммо — ҳимоя

    Ўтган мавсумда “Башакшеҳир” 36 ўйинда 56 та гол ўтказиб юборди. Бу кучли саккизликдаги энг ёмон натижа. Сабаби — мураббий танлаган тизимда захира варианти йўқ. Рақибга прессинг қилишда хатолик юз берса, бутун ҳимоя сочилиб кетади.

    Клубнинг ҳужумдаги салоҳияти кучли, бироқ ҳимоядаги хатолар сабабли кўп муаммога дуч келмоқда. Айниқса, қарши ҳужумлар ва ҳимояда қўйилган “автобус”лар пайти жамоа ўйинларида муаммо пайдо бўлади, — дея тушунтиради Керимов.

    Файзуллаев — тарихдаги энг қиммат харид

    “Башакшеҳир”нинг трансфер сиёсати анча консерватив: клуб одатда футболчиларни бепул ёки арзон нархда олиб, юқори нархда сотишни афзал кўради. Мисол учун, Кшиштоф Пёнтек 10 миллион еврога Қатар клубига сотилди. Ирфон Каҳвежи, Ндайишимие каби ўйинчилар ортидан ҳам яхши фойда кўрилган.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Файзуллаев учун тўланган 7,5 миллион евро — клуб тарихидаги рекорд. Бу ёш ва истиқболли футболчи учун қилинаётган сармоя бўлиши билан бирга, кейинчалик янада қимматга сотишни мўлжалламоқда.

    Бу клубда молиявий муаммолар йўқ. Улар шунчаки эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишади. Файзуллаев — келажакка қилинган сармоя сифатида қаралаётган футболчи, — дейди Керимов.

    “Башакшеҳир” — юлдузларсиз юлдуз жамоа

    Бугунги кунда клуб таркибида юлдуз футболчилар деярли йўқ. Аммо сифатли ва тажрибали ўйинчилар бор: ҳимоячи Леон Дуарте (“Милан”да ўйнаган), Онур Булут, Мигел Крешпу, Бераҳт Оздемир, Юсуф Сари, Дейви Зелк ва бошқалар.

    Дарвозабон Муҳаммет Шенгезер — Туркиядаги энг яхши “оёқда ўйнайдиган” посбонлардан бири. У Конференциялар Лигасида иккита ассист муаллифига айлангани бунга мисол бўла олади.

    Foto: Transfermarkt
    Фото: Transfermarkt

    Бугунги ҳолатда “Башакшеҳир” трансфер қиймати бўйича “Галатасарой” ва “Фенербаҳче”дан анча орқада — уларнинг бюджетлари, таркиби ва имкониятлари билан рақобат қилиш деярли имконсиз. Аммо бу жамоа Файзуллаев каби ёш футболчилар учун — трамплин бўла олади.

    Файзуллаев бу клуб Туркия футболи юлдузига айланиши мумкин. У ерда доимий ўйин амалиёти, еврокубоклар ва мураббийнинг ёндашуви уни бошқа даражага олиб чиқ олади, — дейди Элвин Керимов.

    25 июл, 13:06   Изоҳ (0)   2714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия ўзининг эҳтимолий рақиби ким бўлишига ишора қилди

    Спорт | 26 июл, 10:45

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.