• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Барча ёддан биладиган мультфильмлар ортида турган кутилмаган ҳақиқатлар

    “Дисней мўжизаси” дея танилган кўплаб мультфильмларнинг яратилиш жараёни ортида кураш, касбига фидойилик ва ҳатто адолатсизликка тўла воқеалар яширинган. Қуйидаги фактлар эса ҳозиргача кенг оммага номаълум бўлиб келган.

    “Оппоғой”га овоз берган актрисанинг карьераси Дисней сабабли барбод бўлган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Уолт Дисней “Оппоғой ва етти гном” мультфильмини яратиш режасини эълон қилганида Голливуддаги кўплаб продюсерлар буни кулгили ғоя деб ҳисоблашган, чунки у тўлиқ метражли, 80 дақиқа давом этадиган анимацион фильм бўлиши керак эди. Ўша пайтда бундай ғоя кўпчиликка ёт ва бесамар туюлган.

    Дисней танқид ва шубҳаларга қарамай, ўз режасидан воз кечмади: лойиҳага бутун жамғармасини сарфлади, ҳаттоки уйини гаровга қўйди. Маблағ тугагач эса, банкирларни ишонтириб, қўшимча кредит олишга муваффақ бўлди.

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Бу мультфильмга оид яна бир қизиқарли, аммо ачинарли факт бор. Бош қаҳрамон Оппоғойга овоз берган Адриана Каселоттининг исми титрларда умуман тилга олинмаган. Мультфильм чиққач, унинг актрисалик фаолияти муваффақиятсизликка учраган. Радиоэшиттиришга уни таклиф қилишмоқчи бўлишганда, Дисней бунга қарши чиқиб: “Кечирасиз, лекин бу овозни бошқа ҳеч қаерда ишлатиб бўлмайди. Мен Оппоғой образининг сеҳрини бузмоқчи эмасман”, дея қатъий туриб олган.

    “Шрек” устида ишлаган аниматорлар лойда чўмилган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    “Шрек” мультфильми устидаги ишлар бир неча йил давом этган, биргина анимациянинг ўзига тўрт йил вақт кетган. Яратилган маҳсулотнинг ҳар бир детали мукаммал чиқишини хоҳлаган аниматорлар лойли ҳаммомга тушиб, ўз танасида қалин, ёпишқоқ масса қандай ҳаракатланишини кузатишган. Бу тажриба Шрек ботқоқда чўмилаётган саҳнани реалроқ чизиш учун ёрдам берган. Натижада мультфильмнинг энг эсда қоларли ва кулгили эпизодларидан бири тарихда қолган.

    Робин Уильямс Disneyʼдан ранжиган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Машҳур актёр Робин Уильямс “Оловуддин” мультфильмида Жин образига овоз берган. Аммо Disney компанияси бу овоздан актёрнинг розилигисиз бошқа мақсадларда, хусусан, фастфуд дўконлари ва бошқа савдо нуқталарида реклама воситаси сифатида ишлатган. Рекламалардан тушган даромаддан Робин Уильямс умуман фойда олмаган.

    Актёр бунга жиддий норозилик билдирган ва студия билан муносабатлари анча совуқлашган. Вазият шу даражага етганки, Disney студияси омма олдида ундан кечирим сўраган ва муроса белгиси сифатида унга Пабло Пикассонинг қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган санъат асарини совға қилган.

    “Музюрак”даги Элза дастлаб ёвуз образ бўлган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Disney “Қор маликаси” эртагини экранлаштириш ғоясини илк бор 1930 йилларда кўриб чиққан. Дастлабки вариантда бош қаҳрамон Элза совуқ феълли, кўк ва калта сочли, ёвуз қиролича бўлган. Аммо ишлаб чиқариш жараёнида “Let it Go” қўшиғи ёзилгач, бундай мусиқа учун бош қаҳрамон эзгу ниятли бўлиши лозим, дея Дисней ижодий жамоаси фикрини ўзгартирган. Улар самимий, кучли ва озодликни тараннум этган қўшиқни ёвуз қаҳрамон айтиши мантиқсиз деб ҳисоблаб, Элзанинг образини ижобий томонга ўзгартиришган.

    “Моана”нинг аксарият саҳналари омборда суратга олинган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    “Моана” мультфильмида фақат битта детал — Мавининг татуировкалари қўлда чизилган. Қолган барча саҳналар замонавий компьютер анимацияси ва ҳаракатларни аниқловчи технологиялар ёрдамида яратилган. Бу анимацияларни суратга олиш ишлари эса оддий киностудия эмас, балки Шимолий Голливуддаги улкан омборхонада амалга оширилган.

    Қизиқ жиҳати шундаки, “Моана” бу борада Disneyʼнинг яна бир машҳур фильми — “Сув париси” билан ўхшашдир. 1989 йилда яратилган ушбу мультфильм ҳам Калифорниянинг Глендале шаҳридаги омборда суратга олинган.

    “Қирол шер” мультфильми аслида иккинчи даражали лойиҳа ҳисобланган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    1990 йилларда Disney бир вақтнинг ўзида икки лойиҳани ишлаб чиққан: бири “Қирол шер”, иккинчиси эса “Покахонтас” бўлган. Кўпчилик аниматорлар инсоний ҳис-туйғулар ва тарихий асосга эга “Покахонтас” кўпроқ муваффақият қозонади деб ишониб, шу фильм устида ишлашни афзал кўрган. “Қирол шер” эса ҳайвонлар ҳақидаги “соддароқ” лойиҳа сифатида кўрилган ва камроқ эътибор қаратилган.

    Ҳатто студия ходимларидан бири: “Бундай нарсани ким ҳам кўрар эди?” деган фикрни билдирган. Бироқ вақт ўтиб, айнан шу анимацион фильм Disney тарихидаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бирига айланган ва мухлислар томонидан севиб томоша қилинадиган классикага айланган.

    “Уоллас ва Громит” туфайли деярли банкрот бўлган пишлоқ заводининг бизнеси сақлаб қолинган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Мультфильмда Громит исмли кучук “Wensleydale” номли пишлоқни яхши кўради. Аниматорлар бу пишлоқ номини шунчаки қизиқ эшитилгани учун танлаган, бироқ мультфильм оммалашгач, бу кичик брендга бўлган қизиқиш кескин ошган ва савдо ҳажми бир неча баробар кўпайган.

    Ҳақиқий ҳаётда “Wensleydale” пишлоғи ишлаб чиқарилиши деярли тўхтаб қолган эди, аммо мультфильм сабаб завод қайта оёққа турган. Шундай қилиб, тасодифий танлов деярли йўқ бўлиб кетаётган анъанавий пишлоқ ишлаб чиқарувчисини қутқариб қолган.

    “Немони излаб” мультфильми аниматорлари дайвингни ўрганишга мажбур бўлган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Pixar режиссёри Эндрю Стентон болалигида стоматологга борганида клиникадаги аквариумни кузатишни яхши кўрарди. У аквариумдаги балиқлар аслида океанга — уйларига қайтишни хоҳлашади, деб ўйларди. Эҳтимол, “Немони излаб” картинасининг ғояси айнан шу болалик хаёли асосида туғилгандир.

    Фильм қаҳрамонларининг ҳаракатлари ишонарли чиқиши учун аниматорлар экспресс-биология ва океанология курсини ўқишган. Улар сувга шўнғиш (дайвинг) машғулотларида қатнашиб, ихтиолог (балиқларни ўрганувчи мутахассис)нинг махсус маърузаларини ҳам тинглашган.

    “Ҳайвонлар шаҳри” бутунлай бошқача мультфильм бўлиши мумкин эди

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Мультфильм учун сценарий танланаётган илк босқичда олти хил сюжет кўриб чиқилган, уларнинг фақат учтаси ҳайвонлар образига асосланган эди. Тасаввур қилинг: биз “Ҳайвонлар шаҳри” ўрнига “Уч мушкетёр”нинг ҳайвонлар иштирокидаги талқинини ёки коинотда яшовчи мопс-овчининг саргузаштларини томоша қилишимиз мумкин эди.

    “Рататуй”ни суратга олишда ҳақиқий ошпаз ёрдам берган

    Foto: AdMe
    Фото: AdMe

    Мазали ва ишонарли кўринадиган таомларни тасвирлашда Pixar жамоасига декорация ва макетлар бўлими менежери Майкл Уорч ёрдам берган. У Pixarʼда ишлашидан олдин кулинария академиясини тамомлаган профессионал ошпаз бўлган. Мультфильм учун зарур бўлган барча таомларни айнан у ўзи тайёрлаган.

    Айтганча, фильм бошида каламушлар титкилаётган бир уюм ахлат кадрларини эслайсизми? Рассомлар уни чизишдан олдин 15 турдаги маҳсулотнинг чириш жараёнини суратга олишган. Айнан шу суратлар асосида чиқинди уюми реалистик кўринишга эга бўлган.

    25 июл, 12:31   Изоҳ (0)   1061
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мультфильм#Дисней#«Қирол шер»#«Оппоғой»#«Шрек»#«Музюрак»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия ўзининг эҳтимолий рақиби ким бўлишига ишора қилди

    Спорт | 26 июл, 10:45

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.