• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    2025 йилнинг иккинчи ярмида премераси кутилаётган Жанубий Корея сериаллари

    2025 йилнинг биринчи ярми корейс сериаллари мухлисларини турли жанрлардаги кўплаб қизиқарли лойиҳалар билан хурсанд қилди. Йилнинг иккинчи ярми ҳам шунчалик қизғин бўлиши кутилмоқда. Биз сиз учун йил охиригача экранларга чиқиши мўлжалланган энг қизиқарли ва кутилаётган корейс сериалларини тайёрладик.

    “Таксичи 3”

    • Жанр: драма, жангари.
    • Сериялар сони: 16.
    • Бош ролларда: Ли Же-хун, Пхё Е-жин, Ким I-сон ва бошқалар.

    Ғайриоддий такси хизмати ўз мижозларига алоҳида хизмат кўрсатади — уларни хафа қилганларга қасос олиш имкониятини беради. Полиция ва суд сусткашлик қилаётган жойларда, собиқ ҳарбий Ким До-ги ўз жамоаси билан ёвузликни жазолаш учун қўлидан келганини қилади.

    Бош ролни Ли Же-хун ижро этган қасоскор такси ҳайдовчилари ҳақидаги корейс жангари фильми ноябрь ойидаёқ томошабинларни учинчи мавсуми билан қувонтириши кутилмоқда. Асосий актёр таркибининг барчаси ўз ролларига қайтади, аммо сериалнинг давоми ҳақидаги аниқ маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

    “Сўнгги ёз”

    • Жанр: драма, романтика.
    • Қисмлар сони: 12.
    • Бош ролларда: Ли Же-ук, Чхве Сон-ин, Чон Бо-мин ва бошқалар.

    Болаликдан дўст бўлган, аммо кейинчалик бир-бирини йўқотиб қўйган эркак ва аёлнинг севги қиссаси. Ўша ёзда қизнинг Сон Ҳа-гёнг исмли қадрдон дўсти тоғдан тушаётиб ҳалок бўлади ва унинг эгизак акаси Пек До-ҳа Ҳа-гёнгни ҳақиқатдан асраш учун ўзини укасига ўхшатади, лекин оқибатда унга қаттиқ азоб етказади. Ўшандан бери Сон Ҳа-гёнг ёзни ёмон кўради, Пек До-ҳа эса уни ҳар куни кутиб, бир куни Кореяга қайтади ва Ҳа-гёнг билан муносабатларни тиклашга қатъий аҳд қилади.

    Кореялик машҳур актёр Ли Же-ук иштирокидаги янги романтик сериалнинг премераси ноябрь ойига режалаштирилган.

    “Кёнг Дони кутиб”

    • Жанри: драма, комедия, романтика.
    • Сериялар сони: 12.
    • Бош ролларда: Пак Со-жун, Вон Жи-ан, Ли Эл ва бошқалар.

    Ли Кёнг-до исмли йигит ва Со Жи-у исмли қиз йигирма ва йигирма саккиз ёшларида икки марта учрашиб, ажралишган. Бир куни тақдир собиқ севишганларни яна учраштиришга қарор қилади. Кўнгилочар бўлим мухбири Ли Кёнг-до эр-хотиннинг хиёнати ҳақидаги можарони ёритаётганда, бу можаронинг бош қаҳрамони хотини унинг эски таниши Со Жи-у эканлиги маълум бўлади.

    Пак Со-жун ва Вон Жи-ан иштирокидаги янги романтик комедия декабрь ойида эфирга узатилиши кутилмоқда. "Дўст" сериалининг сценарий муаллифи Ю Ён-а ва "Ер қироли" асарининг режиссёри Ли Хён-ук ўз қаҳрамонлари учун хиёнат ва севги учун учинчи имконият аралашган ҳақиқий романтик чалкашликни яратишади.

    “100-рақамли хотиралар”

    • Жанри: драма, тарихий, романтик.
    • Сериялар сони: 12.
    • Бош ролларда: Ким Да-ми, Шин Е-ин, Ҳо Нам-жун ва бошқалар.

    Воқеалар ўтган асрнинг 80 йилларида кечади. Энг яқин дугоналар Го Ёнг-ре ва Со Жонг-ҳи автобусда кондуктор бўлиб ишлашади. Ёнг-ре кўнгли айнишидан азият чекишига қарамай, оиласини таъминлаш учун ишга чиқади. Жонг-ҳи учун эса иш золим оиласидан қочиш йўлидир. Бироқ қизларни нафақат дўстлик, балки универсал дўкон эгасининг ўғли Хан Же-пилга бўлган севги ҳам боғлайди.

    “Менга уйлан”

    • Жанр: драма, комедия, романтика.
    • Сериялар сони: 12.
    • Бош ролларда: Чхве У-шик, Чон Со-мин, Со Бом-жун ва бошқалар.

    Ким У-жу Жанубий Кореядаги 80 йил олдин асос солинган энг қадимги новвойхонанинг ягона вориси ҳисобланади. У истеъдодли раҳбар, мукаммалликка интилувчи ва ўзига бино қўйган шахс бўлиб, отасининг вафотидан сўнг оилавий бизнесни ўз қўлига олган. Бир куни унинг тартибли ҳаётига дизайнер қиз Ю Ми-ри кириб келади. У янги турмуш қурганлар учун уй олиш мақсадида зудлик билан эр топиши керак. Ю Ми-ри собиқ унаштирилган йигитининг исми билан бир хил бўлган Ким У-жуга турмуш қуришни таклиф қилади.

    “Судья Ли Хан Ён”

    • Жанр: драма, фантастика, триллер.
    • Қисмлар сони: 14.
    • Бош ролларда: Чи Сон, Пак Ҳи-сун, Вон Жин-а ва бошқалар.

    Карьера пиллапоясининг қуйи босқичида бўлган судья Ли Хан Ён йирик ҳуқуқшунослик фирмаси раҳбарининг қизига уйланади. Шундан сўнг у пора ола бошлайди ва ўз лавозимидан қайнотасининг фирмасига ёрдам бериш учун фойдаланади. Бироқ Ли Хан Ён коррупцион битимларни тўхтатишга қарор қилганда ўзини ўн йил аввалги даврга қайтганини англайди ва янги ҳаётини ҳалол ўтказишга аҳд қилади.

    25 июл, 13:25   Изоҳ (0)   913
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия ўзининг эҳтимолий рақиби ким бўлишига ишора қилди

    Спорт | 26 июл, 10:45

    “Реал” Винисиусни 2026 йилнинг ёзида сотиб юборади

    Спорт | 26 июл, 10:00

    Тожикистондаги қотиллик иши бўйича тўрт нафар шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

    Дунё | 26 июл, 09:55

    “Бавария” “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси учун курашга кирди

    Спорт | 26 июл, 09:17

    “Обама Россия разведка маълумотлари борасида жиноят содир этган” — Трамп 

    Дунё | 26 июл, 09:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.