Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” тантанали концертида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.


Тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, саммитнинг фахрий меҳмони Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашди.


Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада санъаткорларининг ранг-баранг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимизнинг муштараклиги ҳамда маданий яқинлигини яққол намоён этди.


Изоҳ (0)