Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида “E-auksion” савдоси орқали ютиб олинган ер майдонини сотишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Х.Х. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, “E-auksion” савдоси орқали Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ютиб олган 1,2 сотих ер майдонини гўёки кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)