Ўзбекистон фуқаролари Болгарияга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Унга кўра, соҳалар:
- ғишт терувчи — 1300 доллар;
- ташқи қоплама монтажчиси — 300 доллар;
- алюминий ромларни ўрнатиш — 1300 доллар.
Номзодлар учун талаблар:
Ғишт терувчи:
- металл конструкциялар учун ғишт териш тажрибаси;
- пойдевор, юк кўтарувчи девор ва бўлаклар, устун, камар, тонозларни қуриш малакаси;
- конструкциялар учун префабрик темир-бетон элементларини бирлаштириш;
- рус тилини билиш.
Ташқи қоплама монтажчиси:
- фасад керамикаси — ламенам, алюминий-пластмасса композит материаллар билан ишлаш тажрибаси;
- рус тилини билиш.
Алюминий ромлар ўрнатиш мутахассиси:
- дурадгорлик соҳасида тажриба;
- дераза ва ойна ўрнатиш тажрибаси;
- рус тилини билиш.
Умумий талаблар:
- оилали, 25-35 ёшдаги эркаклар;
- судланмаган;
- соҳада камида 5 йиллик тажриба.
Иш берувчи ҳисобидан:
- яшаш жойи;
- авиачипта;
- иш рухсатномаларини рўйхатдан ўтказиш;
- озиқ-овқат.
Фуқаро ҳисобидан виза тўлови, агентлик хизмати, ўқитиш ва малака ошириш учун тўлов.
Рўйхатдан ўтиш (ғишт терувчи);
Рўйхатдан ўтиш (ташқи қоплама монтажчиси);
Рўйхатдан ўтиш (алюминий ромларни ўрнатиш мутахассиси)
7 июль соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.
Изоҳ (0)