Ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, фуқаролар Россиянинг “ОКН Сервис” корхонасига ишга таклиф этилади. Иш тури: юк ортувчи (грузчик). Иш ҳақи — 70 минг рублдан ортиқ (10 миллион сўмга яқин). Шартнома муддати: камида 12 ой.
Авиачипта ва ётоқхона иш берувчи ҳисобидан. Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- 18 ёшдан 45 ёшгача;
- тажрибага эга бўлиш;
- рус тилини суҳбат даражасида билиш;
- судланмаганлик;
- Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Изоҳ (0)