Ушбу иккинчи, бизнесни ривожлантириш курси 8 модулдан иборат бўлади. Рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати – 19 июль. Иштирок этиш пулли.
“Moving Up бизнес-акселератор дастурининг биринчи лойиҳаси муваффақиятли якунланганидан кейин, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (YeТТB) TEAM университети билан биргаликда пайме компаниясининг #AyollarBiznesiTomonida лойиҳаси ва TBC Bank кўмагида, тадбиркор аёллар учун дастурнинг иккинчи лойиҳасига старт бермоқда.
Moving Up — иштирокчиларга ўз бизнесларини кенгайтиришга, сотувни кўпайтиришга ҳамда бизнес жараёнларини оптималлаштиришга ёрдам берадиган етакчи бизнес мутахассисларидан қимматли билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиш учун ноёб имкониятдир. Дастур бизнесга эгалик қилувчи ва уларни бошқараётган аёлларни ривожланишида, шунингдек, уларнинг касбий ва шахсий ўсишида қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Moving Up’да иштирок этиш:
- шахсий бизнес лойиҳа ишлаб чиқиш;
- амалиётчилар консултацияси;
- экспертлар билан индивидуал ва гуруҳ бўлиб ишлаш;
- очиқ муҳокамалари;
- компанияларга ташриф буюриш ва бошқалар.
Қандай натижаларга эришилди?
Moving Up дастури иштирокчиларга ўз бизнесларини муваффақиятли бошқариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятини берди. Шунингдек, у тадбиркор аёлларга бизнес билимларини кенгайтиришда ва стратегик қарорлар қабул қилишни ўрганишда ёрдам берди.
Дастур ва муваффақиятли якунланган тренинг натижасида:
- Иштирокчиларнинг 33 фоизи молиявий кўрсаткичларини яхшилади;
- 47 фоизи мижозлар сонини оширди;
- 47 фоизи янги лойиҳалар яратди ёки уларда иштирок этди;
- 14 фоизи янги филиаллар очди.
Дастурнинг иккинчи лойиҳасида нималар кутмоқда?
Тренинг юзма-юз бўлиб бўлиб ўтади ва ўзбек тилига синхрон таржима билан бирга олиб борилади. Гуруҳдаги барча материаллар ва ишлар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида бўлади.
Лойиҳа 8 модулдан иборат:
- Лойиҳа самарадорлиги ва жорий бизнес муаммоларининг диагностикаси;
- Бизнесда дизайн-фикрлаш;
- HR ва жамоани шакллантириш;
- Молиявий менежмент;
- Бизнесни рақамлаштириш;
- Мижозлар йўли ва тажрибаси;
- Бизнесни стратегик ривожлантириш;
- Питчинг ва тақдимот кўникмалари
“Moving Up — биз Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида муваффақиятли амалга оширган экспериментал лойиҳа. Дастурнинг иккинчи лойиҳасини бошлашда биз иштирокчиларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олдик, шунингдек, ҳудудларда бунга ҳам катта қизиқиш борлигини ҳис этдик. Шу боис, энди машғулотлар ўзбек тилидаги синхрон таржима билан бирга олиб борилади. Бундан ташқари, бу сафар биз илғор мобил банк ҳисобланган TBC Bank ва пайме компаниясининг қўллаб-қувватловига эришдик, бу эса тажриба ва экспертиза имкониятларимизни кенгайтиради”, деб ўз фикри билан ўртоқлашди TEAM университети ҳаммуассиси ва TEAM Эхеcутиве Эдуcатион бизнес таълими бўлими раҳбари Ҳикмат Абдураҳмонов.
Худди биринчи лойиҳадаги каби, бу сафар қуйидаги экспертлар маъруза қиладилар:
- Лазиз Адҳамов, IT тадбиркор ва Замонавий Технологиялар, Тоp-Contact ва Dalatec лойиҳалари асосчиси;
- Азиза Умарова, стратегия бўйича консултинг компания асосчиси;
- Марина Ванина, Grant Thoronton Valuation директори;
- Оксана Новоженина, бизнес-тренер, нейроменежмент бўйича консултант ва HR.
- Нигора Оқилова, beautify.uz бош директори;
- Алексей Иванов, “Лаборатория клиентского опыта” директори;
- Улуғбек Хожиаҳмедов, Compass Consulting директори;
- Ҳикмат Абдураҳмонов, TEAM University, Ground Zerо, HМ Partners ҳаммуассиси.
Лойиҳада иштирок этиш шартлари
Лойиҳада компанияси рўйхатдан ўтган ва камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлган тадбиркор аёллар иштирок этиши мумкин. Қатнашиш учун бизнес фаолиятни тасдиқловчи ҳужжат — гувоҳнома тақдим этилиши шарт. Лойиҳа учун саралашда ўз бизнесига эга бўлган тадбиркор аёлларга устунлик берилади.
Ариза топширишнинг охирги муддати – 19 июль. Машғулотлар 2 августдан бошланиб, 7 сентябрда ўз ниҳоясига етади.
Дастур Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан субсидияланган бўлиб, ўқув харажатларининг катта қисмини қоплайди. Шуни инобатга олган ҳолда, тренинг нархи 2,8 миллион сўмни ташкил этади.
Дастурда иштирок этишни хоҳловчилар қуйидаги ҳавола орқали анкета тўлдиришлари мумкин: https://docs.google.com/forms/d/1-SXwHPnxH-qlRO4kCHrdZKzKBwYz6fcvUvJSf9elADU/edit
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)