Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2023—24 йил мавсум якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли клублари рейтингини эълон қилди.
Рейтингни Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби “Реал Мадрид” бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринда “Манчестер Сити” клуби жойлашган. Кучли учликни “Байер” клуби якунлаб берган.
Ушбу рейтингдан Ўзбекистоннинг 3 клуби жой олди:
- “Насаф” — 201-ўрин (88,25 очко)
- “Навбаҳор” — 221-ўрин (83,75 очко)
- “Пахтакор” — 496-ўрин (51 очко)
Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиёда 15-ўринда қайд этилган.
Қизиқарлиси, “Насаф” клуби Англиянинг “Фулҳэм” (212), “Эвертон” (206) ҳамда Испаниянинг “Сельта Виго” жамоаларидан юқорироқ ўринда жойлашган.
“Насаф” жамоаси биринчи давра якунига кўра 26 очко билан Суперлига пешқадами бўлиб турибди. “Пахтакор” ҳисобидаги очколар 22 тага тенг. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 13 турдан 19 очко тўплаб чемпионатнинг 5-ўрнида бормоқда.
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигасининг Elite Лигасида иштирок этади. “Насаф” эса Чемпионлар Лигасининг иккинчи тоифасидаги мусобақасида иштирок этади.
Изоҳ (0)