Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аксарият ҳудудларида ҳақиқий қиш тақвимга қараганда анча узоқ давом этадиган шароитда ҳам иссиқ, аммо замонавий нарсаларни топиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Чунки қишки образ нафақат чиройли, балки иссиқ бўлиши ҳам керак. Қолаверса, устки кийим ва этиклар комбинациясини ҳосил қилиш ҳам осон эмас. Marie Claire нашри оёқ кийим танлашда замонавий қизлар учун фойдали бўлган бир қанча маслаҳатлар билан бўлишди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Қишки гардеробнинг асосий кийимларидан бири — бу пальто. Пальтолар кўпроқ расмий услубни ёдга солади ва бунга мос равишда оёқ кийим ҳам шундай бўлиши керак. Пальтолар учун асосан ўртача ёки баланд пошнали этиклар тавсия этилади. Қолаверса, этикларнинг тиззагача баландликда бўлгани билан бирлаштириш мумкин. Агар пальтолар кўпроқ эркакларникига ўхшаш бўлса, у ҳолда челсилар ҳам ажойиб комбинация ҳосил қила олади.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Гардеробдан ўрин олган яна бир ажойиб қишки кийимлар — дублёнка. Улар билан ҳам ажойиб образ яратиш мумкин. Масалан, калта дублёнкалар учун челси этиклари ёки спорт услубига хос енгил ботинкалар мос келади.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Мўйнали устки кийимлар учун оёқ кийим танлаш қийинчилик туғдирмайди. Чунки мўйнали кийимлар деярли услуб танламайди, паст пошнали ёки таглиги текис ва қулай этиклар ҳам ажойиб уйғунликни ҳосил қилади. Аммо мўйнали кийимлар кўпроқ махсус жой учун кийилиши сабабли аёллар пошнали этикларни маъқул кўради.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Сўнгги йилларда трендда бўлган пар курткаларни кундалик ва иш учун ҳам кийиш мумкин. Бу, албатта, қулайлик ва иссиқликдан дарак беради. Унинг учун танланган оёқ кийим ҳам айнан шундай хусусиятларга эга бўлиши лозим. Пар курткалар учун оёқ кийимлар модели чекланмаган. Масалан, кроссовка, челси бошқа қулай бўлган ҳар қандай оёқ кийим модели билан кийиш мумкин.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов