Хитойнинг Россияга экспорти Украинадаги урушдан олдинги даражага яқинлашди, бу эса савдо ва рублнинг ўсишига ёрдам берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Россия июль ойида Хитойдан 6,7 млрд долларлик маҳсулот сотиб олди, бу июнга нисбатан 33 фоизга кўпроқ.
Россияга қарши кенг кўламли молиявий ва савдо санкциялар сабаб мамлакатдан ғарб брендлари чиқиб кетди, натижада пайдо бўлган товар танқислигини Хитой маҳсулотлари тўлдирмоқда.
Валюта бозорида Хитой экспортига талабнинг жонланиши кузатилмоқда. Юань-рубль жуфтлиги бўйича савдо ҳажми ўтган ойда энг юқори даражага кўтарилди, чунки Хитой валютасига маҳаллий талаб ўсди.
Россиянинг товар маҳсулотлари нархининг ошиши импортнинг қулаши билан биргаликда рублни қўллаб-қувватлаган валюта профицитига ёрдам берди.