Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.
Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.
Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.
90 йил аввал. 1932 йил 6 июнь, душанба
«Яқин ўрталарда мева ҳосили (ўрик ва бошқалар) ҳам сабзавот йиғила бошлаши муносабати билан», Бутуниттифоқ коммунистик партияси (БКП) Ўрта Осиё бюроси барча корхона ва ташкилотларга ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олишни таклиф қилган. «Меваларни куз ва қиш учун тайёрлаш, қоқлаш ва тузлашни кенгайтириш зарур. Ҳар бир ишчи ва хизматчининг оиласи бу иш билан шуғулланмоғи лозим», — дейилади БКП қарорида.
60 йил аввал. 1962 йил 6 июнь, чоршанба
Совет Иттифоқида ташриф билан бўлиб турган Сенегал бош вазири Мамаду Диа Ўзбекистонга келмоқда (аввалроқ Мали президенти келиб кетганди). «Барча совет кишилари каби Ўзбекистон меҳнаткашлари ҳам африкалик азиз меҳмон — Сенегал ҳукуматининг бошлиғи Мамаду Диани очиқ кўнгил билан кутиб оладилар ва бу визит Совет—Сенегал муносабатлари равнақига хизмат қилишига ишонадилар», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»даги таништирув материалида.
30 йил аввал. 1992 йил 6 июнь, шанба
Покистон бош вазири Навоз Шариф Ўзбекистонга келмоқда (қизиғи, у орадан 23 йил ўтиб, яна Покистон бош вазири сифатида Ўзбекистонга келади).
Мавзуга доир:
- Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Козим Тўлаганов, «ёзувни ўзгартирамиз деб аросатда қолмайлик», «нега Америкада тўкин-сочинлиг-у, бизда дефицит?». Ўзбек матбуоти 5 июнда нималар ҳақида ёзган?
- Мустақил Ўзбекистонда оммавий қабрга кафансиз кўмилганлар, беҳаё фильмларга қарши тошкентликлар, пахта экиш планини бажариб бўлган Украина. Ўзбек матбуоти 4 июнда нималар ҳақида ёзган?
- «Шу қийин кунларда россияликларга мардлик» тилаган Ислом Каримов, лотинлаштириш талабини бажармаётган Ўрта Чирчиқдаги идора, Қрим масаласини тинч йўл билан ҳал қилолган Украина. Ўзбек матбуоти 3 июнда нималар ҳақида ёзган?
Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди