• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Етти келини етти миллатга мансуб пискентлик Фармонбиби. Президент Мирзиёев кино олдирмоқчи бўлган хонадондан репортаж

    Қайнона — ёш оиланинг мустаҳкам илдиз отишида асосий рол ўйнайдиган шахс. Бу мақомнинг завқидан кўра, масъулияти кўпроқ. Тошкент вилоятининг Пискент тумани «Оқтепа» маҳалласидаги 85 ёшли Анора ая Жонсаидова турли миллатларга мансуб нақ етти келинга бош бўлиб яшамоқда. Турмуш ўртоғи Серикбой ота билан тўққиз фарзандни камолга етказиб, етти ўғилни ўзбек, қозоқ, турк, тожик, уйғур, рус, грузин қизларига уйлантирган онахон бугун невара-чеваралари бағрида мамнун умргузаронлик қилмоқда.

    «Дарё» мухбири ушбу хонадонда бўлиб, Анора ая билан суҳбатлашди.

    «Қийинчиликларни бирга енгдик»

    Оддий хонадонда камтарона умр кечираётган Анора аянинг миллати қозоқ, турмуш ўртоғи Серикбой Жонсаидов — ярим қозоқ, ярим тожик.

    Анора ая барча фарзандларини уйлаб, турмушга узатган ва айни пайтда яшаётган хонадони. «Оқтепа» маҳалласи «Истиқбол» кўчаси 2-уй

    Анора ая барча фарзандларини уйлаб, турмушга узатган ва айни пайтда яшаётган хонадони. «Оқтепа» маҳалласи «Истиқбол» кўчаси 2-уй
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Раҳматли чолим билан пахта мавсумида танишганмиз. Мен пахта терардим, у киши ҳисобчи эди. 20 ёш эдим турмушга чиққанимда. 1957 йили тўнғичимиз туғилди. Лекин 6 ойдан кейин ўлиб қолди. Роса йиғлаганман. Бир болани қоринда 9 ой кўтариб, туғиб, ярим ёшга етгунча жон ҳалак бўлишини ота-оналар яхши билади, тушунади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Орадан икки йил ўтиб, ўғлим Маҳмуджон туғилди. Шундан кейин Парвардигор кетма-кет саккиз фарзанд берди. Ўзим ҳам катта оилада, 10 ака-ука ва опа-сингил ичида ўсганман. Болаларим кўплигидан фақат суюнганман. Лекин бир этак ўғил-қизнинг қорнини тўйдириш, кийинтириш, ўқитишга хўжайиним топган пул ҳар доим ҳам етмасди. Рўзғорга ёрдам деб, 30 йил магазинда сотувчи бўлиб ишладим. Очарчилик йиллари ҳам эр-хотин тинмадик. Тўққиз болани оқ ювиб, оқ тараб, қийинчиликларни бирга енгдик.

    Хўжайиним ҳаётлигида айлантиргани Сочи, Тбилисиларга олиб борарди. Соғинаман ўша пайтларни. Совет ҳукумати менга ‘Қаҳрамон она’ медалини берган», – дейди онахон.

    Пискентнинг Фармонбибиси

    Оқтепаликларнинг аксарият Анора аяни «замонавий Фармонбиби» дейди — «Келинлар қўзғолони» асарига шу онахон ҳаёти асос бўлгандек гўё. Лекин кинодан фарқли бир жиҳат бор — етти келин етти миллатга мансуб.

    Анора ая яқинлари даврасида.

    Анора ая яқинлари даврасида.
    Фото: Шахсий архивдан

    «Тўнғичим Маҳмуджонни уйлантириш арафасида унга бир қанча қизларни кўрсатдик. Аммо биз топган номзодларнинг ҳеч бири маъқул келмади. Охири ўзи рус қизи Ира билан танишиб, оила қурди. Ира хонадонимизнинг урф-одатларига тез кўникди. Рус, ўзбек, қозоқ тилларида яхши гаплашади. Тўрт йил аввал Москвага кўчиб кетишди. Фарзанд-у неваралари билан бахтли яшашяпти.

    Кейинги ўғилларим ҳам биз топган қизларга уйланмади. Ҳаммаси жуфтини ўзи танлади. Ҳасан-Ҳусанларимнинг бири қозоқ-тожик Фотимага, бошқаси қозоқ қизи Норгулга уйланган. Ҳусаним олти йил бурун ‘авария’ оқибатида вафот этди. Болалари тез-тез келиб туради, хабар олади.

    Анора ая Ҳасан-Ҳусан ўғиллари билан.

    Анора ая Ҳасан-Ҳусан ўғиллари билан.
    Фото: Шахсий архивдан

    Турсунбой ўғлимнинг хотини уйғур. Исми Лола. Суннатилло қозоқ қизи Алияни севиб, никоҳига олган. Иккиси ҳозир Қозоғистонда яшайди. Абдумуталибимнинг хотини Раъно эса турк. Кенжам Абдусамад 40 ёшида грузин қизи Ания билан оила қурди. Иккала қизим ҳам қозоқ йигитларига турмушга чиққан. Каттам Клара оиласи билан Чимкентда яшайди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Мендан узоқда яшайдиган болаларим йилда бир-икки келиб туради. Лекин кунора интернетда кўришиб, гаплашиб турамиз. Қолган фарзандларим шу қишлоқда — атрофимда. 28 неварам ва 26 чеварам бор. Ҳаммаси бойлигим, бахтим», — дейди Анора ая.

    «Келинларнинг ҳеч бирини камситиб, ажратмадим»

    Анора ая Жонсаидова оила мустаҳкамлиги кўпинча қайнонага боғлиқ, дейди.

    Анора ая (ўнгдан биринчи) қўшни аёллар билан.

    Анора ая (ўнгдан биринчи) қўшни аёллар билан.
    Фото: Шахсий архивдан

    «Яширмайман, етти келиннинг тилини топиш, йўриғимга солиш осон бўлмаган. Ҳаммасини миллати бошқалигига ўзбек-қозоқ урф-одатларини ўргатишда қийналганман. Кўпчилик тотувлигимиз сирини сўрайди. Менимча, оила аҳиллиги ва мустаҳкамлиги кўпроқ қайнонага боғлиқ. Эрим иккимиз барча келинларни бирдек суйдик, миллатчилик қилиб, ажратмадик.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Оиламиздаги ҳамма тўй-маърака қозоқ урф-одатлари бўйича ўтказилади, қозоқча таомлар пиширилади. Одатий кунлар ош, бешбармоқ, маставани кўпроқ еймиз. Нафақам 850 минг сўм. Ҳар куни келди-кетди бўлгани учун бу пул рўзғорга сарфланади», — дейди онахон.

    «Президент назарига тушибмиз, демак, бекор яшамабмиз»

    Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг октябрь ойида Тошкент вилоятига ташрифи давомида кўпмиллатли Жонсаидовлар оиласи ҳақида гапираркан, «Мана сизга бағрикенглик намунаси, мана сизга тотувликнинг ёрқин ифодаси. Мен ушбу оиланинг ҳаёти, тажрибаси, бағрикенглигини тарғиб қилиб, кино олдираман», дея таъкидлаган эди.

    Анора ая ва набиралари.

    Анора ая ва набиралари.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Анора ая давлат раҳбарининг бу эътирофидан суюнганини айтади: «Раҳматли чолим билан қурган оиламиз ҳақида кино олинишини эшитиб, жуда қувондим. Оддий турмушимиз президент назарига тушгани биз учун катта бахт. Умримиз бекорга ўтмаганига хурсандман».

    «Онамнинг сабри тошдан мустаҳкам»

    Анора аянинг 45 га кирган кенжа қизи Дилором Жонсаидованинг айтишича, онасининг бемисл сабри сабаб етти ўғилнинг оиласи тинч-тотув.

    Анора ая кенжа фарзанди Дилором Жонсаидова билан.

    Анора ая кенжа фарзанди Дилором Жонсаидова билан.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Бугун бир келин билан муросаси тўғри келмай, арзимаган баҳонани кўтариб, икки ёшни ажратиб юбораётган қайноналар қанча! Энди етти келинни йўлга солишни ўйланг. Ҳамма оилада бўлганидек, баъзи келинларимиз ҳам онасиникига аразлаб кетган.

    Ўшанда онам фақат акаларимга танбеҳ бериб, тезроқ яраштиришга шошиларди. Онамнинг сабри тошдан мустаҳкам. Феъли оғир-босиқ бўлгани учун ҳам турфа оила, муҳит, урф-одатларни кўриб ўсган етти келиннинг характери, инжиқлиги-ю камчиликларига кўз юмди, уларнинг тилини топди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дадам билан онамнинг ўртасида тўққиз ёш фарқ бор. Уларнинг урушганини ҳеч эслолмайман, жуда бахтли яшашган. Отам 1998 йили 71 ёшида вафот этган», — дейди Дилором Жонсаидова.

    «Барчамизга бирдек меҳр берган»

    Олтинчи ўғил Абдумуталиб ва турк келини Раъно тўққиз йил фарзанд кўролмаган. Аммо онахоннинг панд-насиҳати сабаб улар сабр қилди, вақт ўтиб уч ўғил-қизнинг ота-онаси бўлди.

    Анора аянинг турк келини Раъно Жонсаидова.

    Анора аянинг турк келини Раъно Жонсаидова.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Бу хонадонга 2006 йили келин бўлиб тушганман. У пайтларда ёш бўлганим учун билмаганларимни овсинларимдан кўра қайнонамдан сўраб, ўрганганман. Хато-камчиликларимни ҳам яхши сўзлари билан тўғрилашимда кўмаклашган. Ҳозиргача маслаҳат бериб, бизга бош-қош бўлади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Тўққиз йил фарзанд кўролмадик. Ўша вақтларда ҳам қайнонам ‘сабр қилинглар, ҳаммаси яхши бўлади’, деб оиламизни сақлаб қолишга сабабчи бўлди. Худога шукр, Яратган уч фарзанд берди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қайнонам етти келинига бирдек меҳр бериб, яхши муносабатда бўлгани учун ҳаммамиз аҳил-иноқ яшаяпмиз, опа-сингилдек бўлиб кетганмиз», — дейди Раъно Жонсаидова.

    Анора ая Жонсаидованинг оддий хонадонини Пискент туманининг байналминал марказига қиёслаш мумкин. Бу оилада ўзбекистонликларга хос бағрикенглик ва олижанобликни кўриб, камтарона ҳаётга ҳавас қиласан киши. Турли миллатга мансуб келинларни бирлаштирган хонадон ва Анора аянинг тажрибаси кино баҳона кўплаб қайнона-келинларга намуна бўлиши шубҳасиз.

    06.01.2022, 07:26   Изоҳ (0)   191547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25

    Андижонда профилактика инспекторини пичоқлаган шахс қабристондан топилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 09:14

    Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги бўлиб ўтишини маълум қилди

    Дунё | 4 июл, 09:03

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Футбол | 4 июл, 08:46

    Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мансабдори қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 4 июл, 08:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.