Ўзбекистонда 7 август куни 897 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 136 635 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 97 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 42 нафари Андижон вилоятида,
- 22 нафари Бухоро вилоятида,
- 85 нафари Жиззах вилоятида,
- 38 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 20 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 96 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 82 нафари Фарғона вилоятида,
- 38 нафари Хоразм вилоятида,
- 97 нафари Тошкент вилоятида,
- 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу куни 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 928 нафарга етган.
Бундан ташқари, 7 августда 475 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 14 503 нафарга етган. Сўнгги суткада уларнинг 489 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 7097 нафарни ташкил қилмоқда. Уч нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 93 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, 5 август куни мамлакатда 974 кишида коронавирус қайд этилганди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтиш учун фуқаролар қатъий амал қилиши талаб этиладиган уч муҳим шартни айтди
- Ўзбекистонда имтиҳон куни тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этилади
- «Коронавирусга қарши курашда уларни қурбон қилмайлик». Зафар Ҳошимов ва Давлетовуз кафе-ресторанларга қўйилган чекловларни енгиллаштиришни таклиф қилди