Ўзбекистонда 1 август куни 863 кишида коронавирус қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 131 079 нафарга етган.

Янги касалланганларнинг

  • 87 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 32 нафари Андижон вилоятида,
  • 23 нафари Бухоро вилоятида,
  • 92 нафари Жиззах вилоятида,
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 21 нафари Навоий вилоятида,
  • 40 нафари Наманган вилоятида,
  • 89 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 91 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 89 нафари Фарғона вилоятида,
  • 49 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 105 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 1 августда кун давомида Қорақалпоғистонда 92 нафар, Жиззахда 125 нафар, Қашқадарёда 24 нафар, Навоийда 26 нафар, Наманганда 28 нафар, Самарқандда 65 нафар, Сурхондарёда 77 нафар, Фарғонада 95 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Тошкент шаҳрида 127 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 733 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 124 728 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, кун давомида 498 кишида пневмония тасдиқланган бўлиб, жами беморлар сони 11 367 нафарга етган. 1 август куни уларнинг 319 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4253 нафарни ташкил қилмоқда. Уч нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Аввалроқ сенаторлар Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонунни маъқуллагани тўғрисида хабар берилганди.