Республика Гидрометеорология маркази 3 август, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво  бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секунд кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дам олиш куни салқин ҳаво кетиб, жазирама иссиқ қайтди.