Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянс — GAVI коронавирусга қарши вакциналарнинг тури ва уларнинг таъсир кўрсатиш механизми тасвирланган видеороликни эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: Youtube

«Коронавирусга қарши кураш вакцинани яратиш устидаги ишларнинг рекорд даражада илгарилаб кетишига олиб келди ва айни вақтда 170 дан ортиқ турли вакциналар синовдан ўтказилмоқда», — дейилади видео остидаги изоҳда.

Коронавирусга қарши вакциналар тўрт турга бўлинади: инактивлашган дори воситалари, вектор вакциналар, мРНК ва ДНК вакциналар ҳамда субунит вакциналар.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 31 декабрь куни биринчи бўлиб Pfizer ва BioNTech томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишни расман тасдиқлади.