Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи фуқарога уни стюардесса сифатида ишга жойлаб қўйишини айтиб, 1000 доллар олган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли М.Ю. мурожаат қилган. Мурожаатчи ўз аризасида унга 2017 йилнинг июнь ойида танишлари орқали авиакомпанияга стюардесса ишига жойлаштиришни ваъда қилган Андижон вилоятида туғилган 26 ёшли Ф.А.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Ўз хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари олган Ф.А. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Мазвуга доир: