«Ренн» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Франция терма жамоасининг сўнгги 106 йил ичидаги энг ёш футболчисига айланди, дея хабар бермоқда Opta.
УЕФА Миллатлар Лигаси мусобақаси доирасида ўтказилган Хорватияга (4:2) қарши баҳсда терма жамоадаги илк ўйинини ўтказган Камавинга 17 ёш-у 10 ойлик эди. Шу тариқа у терма жамоанинг 106 йил ичидаги энг ёш дебютантига айланди.
Камавинга Франция терма жамоасининг энг ёш дебютантлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан олдинда фақат икки футболчи бор. Булар: 1906 йилда, 16 ёш-у 10 ойлигида дебют қилган Жюлен Вербруже ва 1914 йилда илк ўйинини ўтказган Морис Гастиге (17 ёш-у 4 ойлик).
Камавинга Франция чемпионатининг 2020/21 йилги мавсумида икки учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!