Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Германиянинг Transfermarkt портали XXI асрнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра, Transfermarkt ходимлари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини биринчи поғонага қўйган. Иккинчи ўринда «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» собиқ форварди, ҳозирда «Ювентус»да тўп сураётган Криштиану Роналду қайд этилди.

«Реал» ва «Ювентус» собиқ ярим ҳимоячиси Зинедин Зидан учинчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, кучли бешликдан бразилиялик ҳужумчилар Роналдо ва Роналдиньо ўрин олди.

Топ-10 лик билан танишинг:

  1. Лионель Месси («Барселона»)
  2. Криштиану Роналду («Реал»*)
  3. Зинедин Зидан («Реал»)
  4. Роналдо («Реал»)
  5. Роналдиньо («Барселона»)
  6. Андрес Иньеста («Барселона»)
  7. Тьерри Анри («Арсенал»)
  8. Хави («Барселона»)
  9. Паоло Мальдини («Милан»)
  10. Луиш Фигу («Реал»)
* — футболчи энг кўп ўйин ўтказган жамоа

Роналду ва Мессининг «Эль-Класико»лардаги топ-5 голларини томоша қилинг (видео)

Қуйидаги суратларда тўлиқ рўйхат билан танишинг:

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Фото: Transfermarkt

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар