• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тўра Боболовнинг коронавирусдан вафот этгани ҳақидаги хабарни шифокор ва СЭОМ ходими тарқатгани аниқланди

    Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг коронавирусга чалиниб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларни рад этганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Диёр 24»нинг ёзишича, мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан тезкорлик билан назоратга олиниб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши таъминланди. Текшириш натижасида ушбу хабарни тарқатган шахс фуқаро Д.О. эканлиги аниқланган.

    Маълум бўлишича, «Ҳақиқатчи блогерлар» аккаунтини юритувчи Д.О. 1971 йилда Сариосиё туманида туғилган. У Самарқанд Тиббиёт институтини тамомлаган бўлиб, Сариосиё тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида шифокор-кардиолог бўлиб ишлайди. Шу билан бирга, Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида жойлашган поликлиникада ҳам даволовчи шифокор сифатида фаолият юритади.

    Текширишда фуқаро Д.О. ушбу хабарни вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимидан олганлигини маълум қилиб, ушбу аёлнинг исмини айтмаган. Бегона аёл ўз телефон рақамидан 24 июль куни соат 08:00 ларда қўнғироқ қилиб, аввалига муаммолари ҳақида айтган. Кейин эса гўё Сурхондарё вилояти ҳокими вафот этганлиги ҳақида билдирган.

    Шу пайтнинг ўзида Д.О. ўзининг Redmi Note 9 русумли уяли телефонида ушбу ёлғон (расмий тасдиқланмаган) хабар тўғрисида пост тайёрлаб, Facebook ҳамда Telegram’даги саҳифаларига жойлаштирган.

    Текширувда тўпланган ҳужжатлар 24 июлда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (Туҳмат) ва 46-моддаси (Фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш) билан Узун тумани маъмурий судига юборилган ва суднинг шу кундаги қарори билан ҳуқуқбузар Д.О.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Иш бўйича далил тариқасида олинган Redmi Note 9 русумли уяли телефони маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинди.

    Текширувлар давом эттирилиб, Д.О.га қўнғироқ қилиб, ёлғон маълумот тақдим этган номаълум аёл Термиз шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими Г.Р. эканлиги аниқланган. Г.Р. ўз тушунтиришида Д.О.га мазкур ёлғон хабарни айтганлигини тан олган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Г.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси (Туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тегишли суд органига юборилган.

    Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумот «Дарё»га дастлаб 15 июль куни тушганди. Вилоятдаги манбалар Термизда одатда вилоят ҳокими томонидан ўтказадиган йиғилиш ва тадбирлар унинг ўринбосари томонидан олиб борилаётганини маълум қилган. ССВ унинг касалликка чалингани ҳақида 18 июль куни хабар берган.

    Орадан бир неча кун ўтиб, Тўра Боболовнинг коронавирусдан вафот этганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бу хабарни рад этиб, «Воҳадошларимиздан айрим фуқаролар томонидан коронавирус ваҳимаси фонида тарқатилаётган бундай миш-мишлар, ёлғон ахборотларга ишонмасликларингизни сўраймиз», дея баёнот билан чиқди, бироқ кўп ўтмай ҳокимлик матбуот хизмати бу хабарни ўчириб ташлаб, ўрнига янги хабар чиқарган ва унда вилоят ҳокимининг аҳволи яхши эканлиги, яқин кунларда иш фаолиятини давом эттириши қўшимча қилинган. Тўра Боболовнинг ўзи 24 июль куни видеомурожаат қилиб, аҳволи яхши эканлигини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Сурхондарё ҳокимининг коронавирусга чалингани бир неча кун яширилди. У COVID-19 ни юқтириб олган ягона ҳоким эмас

    25.07.2020, 17:58   Изоҳ (0)   56938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 102 кишида коронавирус аниқланиб, касалланганларнинг умумий сони 19 755 нафарга етди

    25.07.2020, 17:35

    Жиззахда коронавирусга чалинган 58 ёшли аёл вафот этди

    25.07.2020, 17:17

    Коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлигининг подполковниги 49 ёшда вафот этди

    25.07.2020, 16:53

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни ижарага беришда даромад солиғи бекор қилинди

    25.07.2020, 15:56

    Сергелидаги мактаб ҳудудида COVID-19’га гумон қилинганлар учун тез ёрдам маркази қурилмоқда

    25.07.2020, 14:57

    Тошкент—Истанбул йўналиши бўйича қўшимча рейс амалга оширилади

    25.07.2020, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марко Асенсио фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 3 июл, 13:55

    Трамп Вьетнам билан савдо битими тузилганини эълон қилди

    Дунё | 3 июл, 13:45

    Арманистон собиқ президенти коррупцияда айбланди 

    Дунё | 3 июл, 13:35

    Искандар Ҳамроқулов 1,5 ёш фарзанди ОИТСдан вафот этгани ҳақида сўзлаб берди

    Шоу-бизнес | 3 июл, 13:25

    Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 13:20

    Россиянинг 4 та ҳудудига дрон ҳужуми уюштирилди (видео)

    Дунё | 3 июл, 13:10

    Шимолий Корея Россияга яна 30 минг аскар юборади — Украина разведкаси 

    Дунё | 3 июл, 13:00

    Россияда ўйинчоқ тўппонча сабаб ўзбекистонлик йигитга ҳукм ўқилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 12:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.