Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» жамоаси Ла Лиганинг сўнгги — 38-турида «Леганес» майдонига сафар қилади.

Ўйин Тошкент вақти билан 19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

Мадрид клуби устози Зинедин Зидан ушбу баҳсда майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Учрашувни Марсело жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Хамес Родригес, Эден Азар ва Гарет Бэйл каби футболчилар қайдномага киритилмаган. Маълумотларга кўра, Бэйл ва Хамес Зидандан ўзларини қайдномага киритмасликни сўраган. Иккала футболчи ҳам айни дамда ўзига бошқа клуб қидираётгани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Қироллик клуби» ўтган турда чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган.

Ўйин қайдномасига киритилган 22 нафар футболчи билан танишинг:

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Алфонс Ареоля, Диего Алтубе.

Ҳимоячилар: Дани Карвахаль, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Начо, Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лукас Васкес, Лука Йович, Марко Асенсио, Браим Диас, Мариано Диас, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк