Instagram’нинг расмий саҳифасига Тошкентдаги қорли кун ҳақида сурат жойлаштирилди.
Журналист ва блогер Никита Макаренконинг ёзишича, мазкур фото турист эмас, профессионал сураткаш томонидан олинган. Давлетовуз’нинг таъкидлашича, суратда Тошкентнинг Эски шаҳаридаги кўча тасвирланган.
«Бу Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан таклиф этилган ва аккредитациядан ўтишига ёрдам кўрсатилган италиялик таниқли сураткаш Матильда Гаттони томонидан ўтган йили февралда олинган фото.
Матильда ва унинг ҳамроҳи, журналист Маттео Фаготтонинг ғояси — Тошкент тарихини яратиш бўлган, чунки шаҳар жуда кам суратга олинади ва у ҳақда кам ёзилади.
Бу Ўзбекистон учун мутлақ текинга тушган, Матильда ўз ҳисобидан етиб келган. Мана энди рекламани 327 миллион одам томоша қилди. Ҳали бу 2019 йилда чиққан журналларни ҳисобга олмаганда», — деб ёзади Макаренко.
Изоҳ (0)