Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов департаментига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет элга экспорт қилишни важ қилиб пулни ўзлаштирган шахс устидан ариза келиб тушди, бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
5 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов департаментидан келиб тушган хабарга кўра, 2017 йил февраль—март ойларида Яккасарой туманида хорижий ташкилотнинг норасмий раҳбари 35 ёшли Александр Р. 34 ёшли Фатхулла С.га қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет элга экспорт қилишни таклиф қилган. Бунинг учун у Фатхулла С.дан 650 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)