Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «C» гуруҳида 20 июнь, пайшанба куни 2-турида Оскар Табарес қўл остидаги Уругвай терма жамоаси Ҳадзиме Мориясу қўл остидаги Япония термаси билан баҳсга киришди.
Учрашув давомида Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кодзи Миёши дублга эришган бўлса (25, 59), уругвайликлардан Луис Суарес (32, пенальти) ҳамда Хосе Ҳименес (66) ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа Уругвай термаси японлар билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Копа Америка—2019
2-тур баҳси
20 июнь, пайшанба
«C» гуруҳи
Уругвай—Япония 2:2
Голлар: 0:1 — 25 Миёши, 1:1 — 32, пенальти, Суарес, 1:2 — 59 Миёши, 2:2 — 66 Ҳименес.Уругвай: Муслера, Касерес, Ҳименес, Годин, Лаксалт (Гонсалес, 28), Нандес (де Арраскаэта, 60), Торрейра, Бентанкур, Лодейро (Вальверде, 73), Суарес, Кавани
Япония: Кавасима, Ивата (Тацута, 87), Уэда, Томиясу, Сугиока, Миёши (Кубо, 83), Сибасаки, Итакура, Накадзима, Окадзаки, Абэ (Уэда, 67)
Огоҳлантиришлар: Уэда (31), Накадзима (78)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)