Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 20 июнь куни имзоланган.

Фото: «Дарё»

Давлат раҳбарининг шу кунги яна бир фармони билан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланди.

Фото: Sputnik

Ниғматилла Йўлдошев 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлаган. Фаолиятини прокуратура органларида бошлаган.

Қайд этиш жоизки, Отабек Муродовнинг истеъфоси ҳақидаги мавзу анчадан бери кун тартибида бўлиб, ушбу лавозимга асосий номзод сифатида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов кўрилаётган эди.