16 май, пайшанба куни Ўзбекистон Суперлигасининг 9-турида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафарда «Андижон» жамоасига қарши майдонга тушди.

Фото: ПФЛ

Учрашувнинг 45-дақиқасида тошкентликлар ярим ҳимоячиси Драган Черан рақиб дарвозасига пенальтидан гол урган бўлса, 81 ва 85-дақиқаларда унинг жамоадоши Марат Бикмаев дублга эришди (3:0).

Шу тариқа «шерлар» меҳмонда кечган баҳсда «Андижон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мазкур ғалабадан сўнг Тошкент клуби очколари сонини 23 тага етказиб, мусобақа жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади. «Андижон» эса 7 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Суперлига

9-тур баҳси

16 май, пайшанба

«Андижон»—«Пахтакор» 0:3

Голлар: 0:1 — 45, пенальти, Драган Черан, 0:2 — 81 Марат Бикмаев, 0:3 — 85 Марат Бикмаев

«Андижон»: Виталий Мирний, Бобир Омонов, Ойбек Қиличев, Фарҳод Бекмуродов, Шаҳзод Убайдуллаев (Шаҳбоз Жумабоев, 79), Абдуллоҳ Олимов (Иброҳим Отахонов, 59), Илдар Маматказин, Абдураҳмон Абдулҳақов (Рўзимбой Аҳмедов, 74), Радосав Алексич, Асрор Ғофуров, Аброр Ҳусинов

«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Акрамжон Комилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игорь Сергеев, Достонбек Ҳамдамов (Марат Бикмаев, 78), Одил Ҳамробеков (Фарруҳ Сайфиев, 90), Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 76), Дарко Симич

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Убайдуллаев (42), Илдар Маматказин (45), Радосав Алексич (64), Марко Симич (67)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!