Украина президенти Пётр Порошенко Россияга қарши қўшимча шахсий санкцияларни кучга киритиш тўғрисида Украинанинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарорини қабул қилди, дея хабар беради «ForumDaily».
Тегишли фармон давлат раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинган.
Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши Россияда ва бошқа баъзи мамлакатларда Украинага қарши агрессив ҳаракатларга кўмаклашган ёки уларга ёрдам берган шахслар, жумладан, компаниялар, сиёсатчилар, ишбилармонлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига нисбатан санкциялар жорий этилган шахслар рўйхатини тасдиқлади.
Санкциялар уч йил муддатга Керч бўғози бўйлаб кўприк қурилишида, Украина ҳарбий кемаларини қўлга олишда иштирок этган 294 нафар юридик ва 848 нафар жисмоний шасхларга нисбатан жорий этилган.
Шунингдек рўйхатда Қрим, Донеск ва Луганск халқ республикалари ҳудудида референдум ва сохта сайловларни ташкил этган ва қўллаб-қувватлаган, Украина қонунчилигини бузган, Украинага қарши нашр этилган материалларни тарқатган, ноқонуний равишда Украинага тегишли музей экспонатларини қўлга киритган ва фойдаланаётган шахс ва ташкилотлар кирган.
Украина санкциялари жумладан, Жанубий Осетия ва Абхазия яшовчи Грузия фуқаролари, 2018 йилнинг ноябрь ойида Луганск ва Донеск халқ республикаларида сайловда кузатувчи сифатида ишлаган Греция, Испания, Австрия, Италия, Нидерландия, Бельгия, Бразилия ва Германия фуқароларига нисбатан жорий этилган. Уларга қарши санкциялар, хусусан, активларни музлатишдан иборат.