Кутаиси апелляция суди Ўзбекистон фуқароси Сайёра Мирбобоевага нисбатан чиқарилган 4 ёшли қизни ўлдирганлик учун муддатсиз қамоқ ҳақидаги биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Қотиллик 2018 йил 14 июнда рўй берди. Терговга кўра, Мирбобоева бошқа давлатда бўлган дугонасининг боласини ўласи қилиб калтаклаган. Охирги пайтларда қизга айнан у қараётган эди. Боланинг жасадини полицияга Мирбобоеванинг ўзи олиб борган.
Суд эшитувлари давомида Мирбобоеванинг адвокати ҳимояси остидаги шахс ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беролмаслигини таъкидлашга уринди, бироқ экспертиза аёл жиноят содир этилган пайтда руҳий жиҳатдан соғлом бўлганини кўрсатди.
Батуми шаҳар суди 2018 йил октябрида Ўзбекистон фуқаросини максимал жазо — муддатсиз ҳибсга ҳукм қилганди. Грузияда бундай жиноятлар учун жазонинг энг кам муддати 16 йил қамоқдан иборат.
Изоҳ (0)