Ўзбекистон Президенти Марказий банкка капитали 500 миллион доллар бўлган Тараққиёт банкини ташкил этиш вазифасини юклади. Бу ҳақда МБ бошқарув раиси Мамаризо Нурмуротов Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
МБ бошқарув раисининг таъкидлашича, Тараққиёт банкининг муҳим вазифаларидан бири экспортни ривожлантиришга кўмаклашиш бўлади.
«Банк фаолияти экспорт олди кредитлаш, кредитдан кейин хизмат кўрсатиш, экспорт субсидиялари, логистикани қамраб олади. Банкни ташкил этишга узоқ вақтдан буён тайёргарлик кўрилди, ишлар энди бошланади», — деди Мамаризо Нурмуротов.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори Шуҳрат Вафоев экспортни қўллаб-қувватлашнинг агрессив моделларидан фойдаланиш зарурлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)