Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Япониянинг Токио шаҳридаги Сибуя туманида саккиз нафар пиёдани уриб юборган эркак полиция томинидан ҳибсга олиш жараёнида «теракт содир этганини» маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».

Фото: 7News

Фото: 7News

«Мен буни ўлим жазосига қасос сифатида қилдим. Ўзимни оқламайман», — дейди эркак.

Ҳайдовчи ҳодиса жойидан кетиб қолишга уринган, бироқ дарҳол полиция томонидан қўлга олинган.

Ҳозирги вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак қасддан одам ўлдирмоқчи бўлган.

Пиёдаларни уриб кетган машина ижарага олинган бўлиб, Осака шаҳрида рўйхатга олинган.

Ҳодиса Янги йил кириб келганидан кейин юз берган. Жабрланганларнинг аксарияти ёшлар.

Саккиз нафар жабрланувчининг олти нафари оғир жароҳат олгани айтилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар