«Ёш китобхон» танловининг 15—19 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган мамлакат босқичида Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманидаги 9-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Коканова Нурсулу биринчи ўринни эгаллади ва Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
2-ўринни Андижон вилояти Пахтаобод тумани 34-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Дилнавоз Неъматуллаева қўлга киритди. 3-ўринга эса бухоролик Бахриддин Рафиқов муносиб деб топилди.
Аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова мазкур танловнинг 10—14 ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси – Spark автомобили билан тақдирланган эди.
Изоҳ (0)