Самарқанд шаҳрида Шерали Жўраевнинг концерти қолдирилган «Динамо» ўйингоҳида бугун Юлдуз Усмонова концерт бермоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Йўлнинг бир томонида ҳаракатланиш тўхтатилган. Концертга ташриф буюрувчиларнинг кайфияти аъло. Аммо йўл ёпилганлиги учун ҳайдовчиларда кайфият йўқ.
25 минг сўмдан сотилаётган чипталар муаммосиз кетмоқда. Концерт соат 20:00 да бошланади. Ўйингоҳнинг ярмидан кўпи тўлган.
Изоҳ (0)