Тошкент шаҳар ва «Минор» масжиди бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов комадан чиқди. «Xabar.uz»нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, қорининг аҳволи ҳозир «анча яхши».
«Саломатликлари барқарор ҳолатда экани айтилмоқда», — дейилади интернет-нашр хабарида.
Аввалроқ Анвар қори Турсунов микроинсультни бошдан кечиргани, бир неча ҳафтадан бери комада ётгани ҳақида хабарлар берилган эди.