Устютр платоси узоқ асрлар давомида кўплаб халқлар цивилизацияси туташган макон бўлиб келган. Унинг бепоён кенгликлари бўйлаб асрлар оша савдо карвонлари ўтган. Карвон йўллари Ғарб билан Шарқни, Жануб билан Шимолни туташтирувчи транзит хизматини ўтаган. Плато бўйлаб қадимий карвонсаройлар, қалъалар, қадимий мақбара ва қабристонларни бугун ҳам кўплаб учратиш мумкин, деб ёзади ЎзА.
Ҳудуд ўзининг ажойиб табиати, бетакрор ва бой ландшафти билан ҳам эътибор қозонган. Бу ерда ўсимликларнинг бир неча тури, тулки, қарсоқ, қуён, бойқуш, бургут, каклик каби жонзотлар макон топган.
Изоҳ (0)