Дональд Трамп, АҚШ президенти — йилига 1 доллар
Йилига 400 минг доллар (ойига 33 минг доллар)лик маошдан воз кечиб, йилига 1 доллар олишини маълум қилган — қонун бўйича бундан кам олиш мумкин эмас. Бунгача АҚШ президентларидан Жон Кеннеди ва Герберт Гувер ҳам худди шундай иш тутган эди. Президентнинг давлати — 3 миллиард долларга тенг.
АҚШда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 1160 доллар.Пётр Порошенко, Украина президенти — йилига 12 220 доллар (ойига 1018 доллар)
Украинанинг энг бой одамларидан бирининг давлати 1,3 миллиард долларни ташкил этади.
Украинада энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 133 доллар.Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси раиси — йилига 20 500 доллар (ойига 1716 доллар)
2015 йилда унинг маоши 62 фоизга оширилганидан кейингина, шунчага етди.
Хитойда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 150—300 доллар.Саули Ниинистё, Финляндия президенти — йилига 146 700 доллар (ойига 12 225 доллар)
Мамлакатда энг кам ойлик иш ҳақи давлат томонидан белгиланмаган, аммо турли маълумотларга кўра, у тахминан 2000 долларга тенг.Владимир Путин, Россия президенти — йилига 151 000 доллар (ойига 12 586 доллар)
Россияда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 140 доллар.Тереза Мэй, Буюк Британия бош вазири — йилига 198 500 доллар (ойига 16 542 доллар)
Буюк Британияда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 1569 доллар.Эмманюэль Макрон, Франция президенти — йилига 211 500 доллар (ойига 17 628 доллар)
Францияда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 1758 доллар.Жимми Моралес, Гватемала президенти — йилига 232 000 доллар (ойига 19 300 доллар)
Гватемалада энг кам ойлик иш ҳақи — ойига тахминан 200 доллар.Ангела Меркель, Германия Федератив Республикаси канцлери — йилига 263 000 доллар (ойига 22 000 доллар)
Германияда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 1780 доллар.Жастин Трюдо, Канада бош вазири — йилига 267 000 доллар (ойига 22 285 доллар)
Канадада энг кам ойлик иш ҳақи — ойига ўртача 1400 доллар.Малкольм Тернбулл, Австралия бош вазири — йилига 403 700 доллар (ойига 33 645 доллар)
Австралияда энг кам ойлик иш ҳақи — ойига 1900 доллар.Дорис Лойтхард, Швейцария президенти — йилига 437 000 доллар (ойига 36 000 доллар)
Швейцарияда энг кам ойлик иш ҳақи қонун билан белгиланмаган.Ли Сяньлун, Сингапур бош вазири — йилига 2,2 миллион доллар (ойига 147 000 доллар)
Сингапурда энг кам ойлик иш ҳақи қонун билан белгиланмаган, аммо норасмий маълумотларга кўра, у ойига тахминан 1000 долларга тенг.
Изоҳ (0)