Туркиянинг Анталия шаҳри аэропортидан 12 километр узоқликда 2003 йилда очилган WоwKremlin Palace меҳмонхонаси жойлашган. Меҳмонхонага ташриф буюрувчиларга стандарт хизматлар билан бирга, Москвадаги Қизил майдонни эслатувчи манзаралар ҳам таклиф қилинади, деб ёзмоқда TJournal.
Ҳовузнинг орқасида Василий Блаженний соборига тақлид қилиб қурилган, бино жойлашган. Меҳмонхона ҳудудида Кремлнинг бошқа иншоотларини, шу жумладан «Большой театр»нинг кичрайтирилган нусхасини ҳам кўриш мумкин.
Изоҳ (0)