Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни «Москва–Урганч» йўналиши бўйлаб, Москва шаҳридан Урганч шаҳрига учиб келган Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Уллибоғ овул фуқаролар йиғинида яшовчи Айтбаев Расулбек ўзига тегишли бўлган Explay Shine русумли планшети ва Samsung Galaxy Note 3 русумли уяли телефон аппарати хотираларида порнографик мазмундаги 252 та видеолавҳа ва 68 та фотосуратларни олиб киришга уришиниш ҳолати «Урганч аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланиб, маъмурий иш юритилган. Бу ҳақда «Дарё»га Хоразм вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан суд органлари томонидан ҳуқуқбузарга тегишли иккита электрон қурилмаси ҳам давлат фойдасига мусодара қилинди ва қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилди.

Шунингдек, 20 сентябрь куни «Москва–Урганч» йўналиши бўйлаб Москва шаҳридан Урганч шаҳрига учиб келган фуқаро Оллоберганов Дилшодга тегишли бўлган уяли телефон божхона назоратидан ўтказилганда, унинг хотирасида 320 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар ҳамда 75 дона порнографик мазмундаги фотосуратлар борлиги аниқланиб, беҳаё мазмундаги материалларнинг Ўзбекистонга кириб келишига чек қўйилди.

Хусусан, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида порнографик мазмундаги материаллар билан боғлиқ 381 та ҳолат аниқланган бўлиб, қарийб 15 мингдан ортиқ порнографик мазмундаги материалларни республика ҳудудига олиб кирилишининг олди олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова