Янги Зеландиянинг Уагапараоа яриморолидаги полиция бўлимида Сникерс лақабли мушук ишлайди. У бўлимда 2016 йилда пайдо бўлган ва жиноят қурбонларига ўзига келиб олиши учун ёки тинчланиши учун ёрдам беради. 2017 йилнинг июль ойида Сникерснинг Instagram’даги профили очилган, деб ёзмоқда TJournal.
Сникерс — сўнгги 25 йил ичида мазкур бўлимда ишлаётган учинчи мушук. Ходимларнинг тушунтиришича, ҳайвонлар ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга «полициячилар ҳам одам экнлигини» кўрсатишда ёрдам беради.
Изоҳ (0)