Хитойда болалар боғчасининг биринчи куни ота-оналар учун болалардан кўра муҳимроқ бўлади. Кўплаб оналар болаларни боғчага киритиб юборганидан сўнг ҳам уйига кетмайди. Аксинча, тўсиқлар, деворларни эгаллаб олган ҳолда, болаларини кузатишда давом этади. Бу ҳолатлар акс этган суратларни TJоиурнал тақдим этди.
Хитой ижтимоий тармоқлари фойдаланувчиларининг сўзларига кўра, ота-оналар ташқаридан кузатиб турганда, тарбиячиларга машғулотларни ўтиш қийин бўлади. Шунинг учун ўқитувчилар тез-тез кўчага чиқб, ота-оналардан кетишни сўрайди.