Хитой шарқидаги Хэфэй шаҳри бўйлаб улоқтирилган қарийб 10 мингта велосипедни мактаб яқинидаги ўйин майдонига тўплашди, деб ёзади TJournal.
Яқинда мамлакатда велошеринг сервисларига талаб кескин ошиб кетди, натижада шаҳар кўчаларида кўплаб ташландиқ велосипедлар пайдо бўлди.
Баъзи аҳоли пунктларида коммунал хўжалик ишчилари ва полициячилар бундай велосипедларни йиғиб, уларга эгалик қилувчи компанияларга топширади, бошқаларида эса транспортни мусодара қилишади ва алоҳида майдонларга жойлашади.
Изоҳ (0)