Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Португалия билан дипломатик муносабат ўрнатилишининг 25 йиллиги муносабати билан ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Аугусто Сантос Силвага мактуб йўллади. Мактуб матни ТИВ матбуот хизмати томонидан келтирилди.
«Мен Сизни муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Португалия Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан улкан мамнуният ила табриклайман», — дейилади мактубда.
«Ўзбекистон Португалияни Европадаги муҳим шерик деб ҳисоблайди ва мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни юқори баҳолайди. Ўзбекистон ўзаро ташрифлар амалиёти ва Португалия билан сиёсий ва парламентлараро йўналишда, иқтисод, маданият ва туризм соҳаларида муносабатларни янада изчил кенгайтиришни давом эттириш тарафдори».
«Аминманки, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни бирдек инобатга олишга асосланган Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги шериклик бизнинг халқларимиз фаровонлиги йўлида келгуси йилларда ҳам мустаҳкамланишда давом этади», — деб сўзига якун ясади Абдулазиз Комилов.
Изоҳ (0)