Испания Суперкубоги учун мавсум старти арафасида Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари ўзаро кураш олиб боради. «Қироллик клуби» Ла лиганинг сўнгги мавсумда чемпионликни қўлга киритган бўлса, «Барселона» мамлакат кубогини ўзиники қилиб олганди.
Европанинг қолган мамлакатларидан фарқли равишда Испания Суперкубоги икки ўйиндан иборат бўлади. 13 август кунги «Эль-Класико»га «Камп Ноу» аренаси мезбонлик қилса, 16 август куни томонлар Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионига чиқиб келади.
Мазкур беллашувларни «Дарё» ходими илк бор жонли кузатиш имкониятига эга бўлади. Azimut Travel ҳамда «Туризм» газетаси билан ҳамкорликда ташкил қилинаётган #tour_de_clasico саёҳати давомида кунлик видеолавҳалар, блогпостлар тақдим этилиши кўзда тутилган. Мазкур тур ўз ичига нималарни олиши қуйидаги видеолавҳада ўз ифодасини топган.
Azimut Travel ҳамда «Туризм» газетаси кейинчалик ҳам миллионлар ўйини мухлислари учун футбол турнелари ташкил қилишни режалаштирган. Бу борадаги биринчи саёҳат таассуротларини «Дарё»да кузатиб боришингиз мумкин.
Изоҳ (0)