Amazon компанияси асосчиси, америкалик миллиардер Жефф Безос жаҳоннинг энг бой инсони мақомини Билл Гейтсдан тортиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Безос биринчи ўринга чиқишидаги асосий омил Amazon акциялари курси 27 июлдаги сотувлардан сўнг 1,6 фоизга кўтарилиши бўлди. Шу боис унинг давлати 1,4 миллиард долларга ошиб, 90,6 миллиард долларга етди.
Шу тариқа, 53 ёшли бизнесмен айни пайтда Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан 500 миллион долларга бойроқдир.
Охирги марта Гейтс ушбу мақомдан ўтган йили тушган эди. Ўшанда испаниялик тадбиркор Амансио Ортега икки кун давомида биринчиликни эгаллаб турган эди.
Бир кун олдин Amazon капитализацияси 500 миллиард доллардан ошган эди.
Изоҳ (0)