Бектемир туманида салкам 3 килограмм марихуана сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 4 июль куни, Бектемир тумани ҳудудида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган «Қора Дори-2017» тадбири давомида, фуқаро Денис Казанцевдан полиэтилен пакетга солинган оғирлиги 2 килограмм 851 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.