Кеча — 8 июнь куни Австралия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ЖЧ—2018 саралашининг 8-турида майдонга тушди.
Австралия термасининг Конфедерациялар кубогидаги иштироки инобатга олиниб, саудияликларга қарши саралаш ўйини қолганларникидан эртароқ бўлиб ўтганди. Унда яшил қитъа терма жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Катта эҳтимол билан мазкур икки терма жамоадан бири плей-оффда Ўзбекистон термасига рақиб бўлади. Бунинг учун Самвел Бабаян жамоаси саралашни 3-ўринда якунлаши керак.
«B» гуруҳидаги вазият анчагина жиддий. Япония, Саудия ва Австралия термаларининг ҳар бирида 16 тадан очко жамғарилган.
Ўзбекистон термаси саралашнинг 8-турини 12 июнь куни Теҳронда Эронга қарши ўтказади.
Изоҳ (0)