Қонунчилик актларини муҳокама қилиш порталида юк ташиш учун ташқи савдо йўналишлари диверсификацияси ва уларни халқаро инфраструктурага интеграция қилиш бўйича комплекс дастур кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Лойиҳага кўра,
- Қисқа муддатда халқаро транспорт коммуникацияларига боғланишни ва транизт ўтказмалари кўпайишини таъминлайдиган янги транспорт коридорларини шакллантириш, минтақавий ва халқаро бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, маҳаллий маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш;
- Транспорт ташиш тизимларини ташкил қилиш ва бошқариш тизимларини янада такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган замонавий кўп мақсадли транспорт-транзит инфраструктурасини яратиш, турли транспорт хизматларини кўрсатишда барча транспорт турларининг қўлланилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, темир йўллар ва автомобиль йўллари қуриб, Афғонистон шимоли-ғарбида иқтисодий коридор яратиш, шунингдек, Мозори Шариф–Шибирғон–Маймана–Ҳирот йўналиши бўйича юқори вольтли электр узатиш линияси ўтказиш режалаштирилмоқда.
Лизингга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт, тиркама техникасини лизингга харид қилиш учун имтиёзли шартлар тақдим этилади.
- Дастлабки тўлов суммаси лизинг объекти умумий қийматининг 15 фоизидан ошмайди;
- Лизинг компанияси даромад ставкаси йилига 5 фоиздан ошмайди;
- Лизинг муддати — 5 йилгача.
Изоҳ (0)